Бойсун туманида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 22 та ташкилот ва корхона 221 та бўш иш ўрни билан иштирок этди.
Ярмаркада туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими 15 нафар кишига ишга жойлашиш ва беш нафарининг касб-ҳунар ўрганиши учун йўлланма берди. Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатида турган ва вақтинча ишсиз 14 нафар хотин-қиз касб-ҳунар ўрганганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлди. Бир нафар хотин-қизга компьютер жамланмаси, 13 нафарига замонавий тикув машинкаси ва тикув жиҳозлари топширилиб, бандлиги таъминланди.
Меҳнат ярмаркасида сўнгги йилларда хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириб, янги иш ўринлари яратиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилиб, бу имкониятлардан самарали фойдаланиш тавсия этилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |