Қашқадарё вилояти Косон тумани Юқори Мудин маҳалласида яшовчи Моҳигул Шодиева “Аёллар дафтари”га киритилган ва маҳалла ёрдами билан тикувчилик курсини битирди.
Аммо ишсизлик сабаб оиласини боқишга анча қийналиб қолди. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг Косон туманида ташкил этган сайёр қабули давомида фуқаронинг муаммосига ечим топилди ва ўз йўналишида тумандаги текстил корхонасига ишга жойлашадиган бўлди.
– Иш излаб, кўп жойларга сарсон бўлгандим, – дейди М.Шодиева. – Бугунги қабулда мурожаатимни ўрганилиб, тикувчилик корхонасига ишга жойлашадиган бўлдим. Бундан мамнунман.
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи С.Нуриев томонидан ўтказилган мазкур сайёр қабул давомида бу каби кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги оширилди.
Дастлаб маҳаллада фуқаролар учун сайёр қабул ҳамда сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.
Шунингдек, қабулда фуқаролардан субсидия, кадастр, пенсия, соғлиқни сақлаш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, бузилган ҳуқуқларни тиклаш, коммунал соҳа ва бошқа масалаларда 16 та мурожаат келиб тушди.
14 та мурожаат иш юритувига қабул қилиниб, 2 та мурожаат жойида ҳал этилди. Қолган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилди. 12 та фуқарога сайёр давлат хизмати кўрсатилди.
Тадбир давомида фуқароларга уйма-уй юрган ҳолда қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда етказилди. Ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилиб аҳолини қийнаб келаётган ҳуқуқий муаммолар жойида ўрганилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |