Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Пастдарғом туманида ёшлар билан учрашди.
Гўзалкент маҳалласида ўтказилган учрашувда 30 нафарга яқин ёшлар ҳокимга асосан, ишсизлик, деҳқончилик учун ер ажратиш, саломатликни тиклаш, субсидия ва кредит масалалари бўйича мурожаат қилди.
Хусусан, Қаршиобод маҳалласида яшовчи Ҳамро Холиқулов ўқув маркази очиш ниятида эканлиги, марказни жиҳозлаш учун 50 миллион сўм субсидия ажратишда ёрдам сўради. Янгиравот маҳалласидан келган Бунёд Омонов эса чорвачилик билан шуғулланиш учун зотдор қорамол харид қилишда 100 миллион cўм имтиёзли кредит олиш учун ҳокимдан кўмак сўради. Вилоят ҳокими туман раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва банклар масъулларига ёшларнинг масалаларини белгиланган тартибда ўрганиб, ҳал қилишни топширди.
– Ўтган йили ер ажратиш бўйича аукционда қатнашиб ғолиб бўлган эдим, – дейди Илм маҳалласида яшовчи Маъруф Ҳасанов. – Аммо шу вақтга қадар фермер ажратилган ерни менга топширмасдан келяпти. Ҳокимга шу масалада мурожаат қилдим ва ушбу муаммо ҳал этиш учун туманимиз раҳбарларига йўналтирилди.
Учрашув давомида айни пайтда хорижда бўлган пастдарғомлик ёшлар ҳам ҳоким билан онлайн мулоқот қилиш имконига эга бўлди.
– Ҳозирда Қозоғистон Республикаси Остона шаҳрида ишлаб турибман, – дея ҳокимга мурожаат қилди гўзалкентлик Жаҳонгир Жаниев. – Агар ёрдам берилса, уйимга қайтиб, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил қилмоқчиман. Бунинг учун маблағ керак. Имкони бўлса, имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам берсангиз.
Вилоят ҳокими Жаҳонгирга 60 миллион сўм имтиёзли кредит ажратиш бўйича масъулларга топшириқ берди.
Э.Турдимов Пастдарғом тумани маҳаллаларидаги ёшлар етакчилари билан учрашиб, ёшлар билан ишлаш борасидаги фаолиятни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди. Етакчиларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилди. Истиқболли таклифлар қўллаб-қувватланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |