Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги Янгидала маҳалласида 40 йилдан буён оқар сув бўлмаган. 390 та хонадонда яшайдиган 450 га яқин оила ҳовлиларида сувсизликка чидамли дарахт ёки бутани айтмаганда, экин экиб, даромад олинмаган. Лекин аҳоли имкони етмаганидан узоқ йиллар вазиятга кўникиб яшайверган.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг март-апрель ойларида мазкур ҳудудда “хонадонбай” асосида вазиятни атрофлича ўрганган эди.
Ушбу халқчил тизим “Янгидала” МФЙ ва унга ёндош пунктларда аҳоли даромадини ошириш, ҳудуддаги ирригация ва мелиорация тармоқларининг жойлашуви, оқар сув олиб келишнинг оптимал йўлларини батафсил муҳокама қилгач, муаммони ҳал этиш учун ҳомийлик маблағлари асосида масалага ижобий ечим топди.
Ишчи гуруҳ вазиятни ўрганиб, Янгидала, Дўстлик ва Ўзбекистон маҳаллаларида аҳоли томорқаси учун сув бўлмаган кўчаларда оқар сув таъминотини тиклаш бўйича манзилли ишларни амалга оширди.
Хусусан, ПР-8 канали сатҳидан 70 сантиметр чуқурликда 140 миллиметр диаметрдаги тармоқ чиқарилди ва 15 кВли сув насоси ўрнатилди. Олинадиган сув қарийб 1 километр масофага қувурда тортиб келинди. Бунинг учун янги электр энергия тармоғи тортилиб, 40 кВ трансформатор ҳам ўрнатилди.
Натижада, Мирзачўл туманининг Янгидала, Дўстлик ва Ўзбекистон маҳаллаларидаги жами 390 дан ортиқ хонадон аҳлига томорқаси учун оқар сув етказиб берилди.
Эндиликда маҳалла хонадонларига ҳам халқимизга хос бунёдкорлик қадрияти кириб келади, томорқа яшнайди, мева-сабзавот унади. Энг муҳими, халқнинг, одамларнинг юзида, сўзида бугунги ҳаётидан розилик ҳисси мустаҳкамланади.
Иқтисодий драйвери қишлоқ хўжалиги бўлган Арнасой туманида аҳолининг катта қисми айни шу йўналишда банд бўлгани учун яшаш тарзи, айниқса, оила даромади, турмуш шароити томорқага боғлиқ. Лекин томорқа экинлари учун айни ҳосилга-ҳосил қўшилар маҳалида сув танқислиги ҳамма ҳаракатни зое қилиши неча йиллик муаммо эди.
Турган гапки, аҳоли мурожаатларига қулоқ тутадиган мазкур халқчил тузилма масъуллари муаммони ечиш устида амалий иш бошлади. Томорқасида сув муаммоси мавжуд 518 та хонадоннинг манзилли рўйхати шакллантирилиб, ҳар бир хонадонда кичик артезиан қудуқ қазиш, ичимлик суви сифатида фойдаланиб бўлмаса ҳам, минерал ўғит билан аралаштирилиб, экинга берилса, фойдали бўладиган сув чиқариб, томчилатиб суғоришни йўлга қўйиш ишлари бошланди.
Энг муҳими, барча харажатлари ўрта ҳисобда 1 миллион 800 мингга баҳоланган артезиан қудуғи учун эҳтиёжманд оилаларга Президент Халқ қабулхонаси томонидан харажатлар тўлаб берилди.
Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари натижасида Сайхунобод, Уйчи, Зарбдор тажрибаси асосида оилаларда иссиқхона, парранда ва чорвачилик йўналишларини ишга тушириш борасида жами 1150 та хонадон доимий даромад манбаига эга бўлиши учун 3,2 миллиард сўм талаби аниқланди.
Ушбу масала ечими борасида Президент Халқ қабулхонасининг “Мурожаатдан – даромадга” лойиҳаси доирасида “Микрокредитбанк”, “Агробанк” ва Халк банклари жалб этилиши таъминланди. Ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан тумандаги кам даромадли 91 та оилага “маҳалла – бизнес” микроқарзи орқали 419 миллион сўм имтиёзли кредит пакети тақдим этилди. 620 бош товуқ, 99 бош қўй етказиб берилиб, уларга 7 та лидер тадбиркор бириктирилди. Ушбу хонадонларнинг ҳар бирида иссиқхона қурилиб, экинлар учун артезиан қудуқ қазиб берилди. Натижада молиявий ҳолати паст, кам таъминланган хонадонларнинг қўшимча даромад топишига замин яратилди.
Биргина “Янги бўстон” маҳалласидаги 20 та хонадонга, икки қаватли уйларнинг орасида жойлашган 20 сотихли иссиқхоналарга ҳам артезиан қудуқлари орқали сув чиқарилиб, томчилатиб суғориш йўлга қўйилди. Туманда аввал 154 та иссикхона мавжуд бўлган, ташаббуслардан сўнг улар сони 300 тадан ошиб кетди. Ҳозиргача, жами 370 дан зиёд хонадон таморкасида май – сентябрь ойларида дуч келинадиган сув танқислигига барҳам берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |