Халқ билан юзма-юз мулоқотда бўлиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш бугунги раҳбарнинг асосий бурчларидан бири бўлмоғи лозим.
Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ҳам Арнасой туманида вилоят фуқаролари учун видеоконференция алоқа тарзида оммавий сайёр қабул ўтказди.
Тадбирни Жиззах вилоятидаги Президент Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов бошқарди.
Сайёр қабулда вилоят ҳокими мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар барча соҳаларда ўзининг ёрқин самараларини бераётганини, фуқаролар томонидан келиб тушаётган ҳар бир мурожаат доимий эътиборда ва назоратда эканлигини таъкидлади.
– Сизлар билан очиқ, юзма-юз мулоқот қилиш, сизларнинг таклиф ва мулоҳазаларингизни тинглаш, юзага келган муаммоларни ўрганиш ва уларнинг ечимини биргаликда топиш мақсадида бугунги қабулга вилоят ташкилотлари, студиялар туман (шаҳар) ҳокимлари ва барча мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳамжиҳат бўлиб келдик, – деди Эргаш Солиев.
Сайёр қабулга келган фуқароларга қулайлик яратиш ва иш жараёнини сифатли ташкил этиш учун вилоят ташкилотлари раҳбарларидан иборат 15 та ишчи гуруҳи тузилди. Улар гуруҳларга бўлинган ҳолда мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.
Арнасой туманида бўлиб ўтган вилоят ҳокимининг сайёр қабулида ички йўллар, оқар сув, ипотека кредитлари, субсидия асосида фарзандларига уй-жой олиш, моддий ёрдам, ногиронлик электрон аравача олиш, хонадонга электр тармоғи тортиш, фарзандини даволашда моддий ёрдам, уй-жой қурилиши каби 33 та, видеоконференция алоқа орқали 12 та мурожаатлар тингланди.
Сайёр қабулда кўтарилган мурожаатларнинг 13 таси жойида ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган масалалар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси шахсан вилоят ҳокимининг назоратига олингани таъкидланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |