2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тадбиркорлар мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этмоқда.

Бизнес-омбудсман девони масъул ходими ва Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Н.Мусамуҳамедов томонидан тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилган сайёр учрашувлардан яна бири Бухорода бўлиб ўтди. Учрашувда вилоят ҳудудидаги озиқ-овқат ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти яқиндан ўрганилди.  

Жумладан, Ғиждувон туманида фаолият олиб борувчи МЧЖ томонидан заводни ишга тушириш мақсадида банкдан 8,5 миллиард сўм кредит ажратиш учун ҳужжатлар расмийлаштириш жараёнида эканлиги аниқланиб, қисқа муддатларда кредит ажратилишига келишиб олинди.  

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Бизнес-омбудсман девони ходимлари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 11 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 3 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар тегишли идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.  

Мазкур учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларига янги қонунчилик ҳужжатлари ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бизнес-омбудсман аппарати томонидан тадбиркорлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.  

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар