Навоий эркин иқтисодий зонасида вилоят ҳокими Нормат Турсунов ёш тадбиркорлар, хориждан қайтган ёшлар билан учрашди.
Учрашув вилоятда ёш тадбиркорлар сафини кенгайтириш, ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди раҳбарлар ёшлар томонидан қилинган мурожаатларни тинглаб, шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилишга ҳаракат қилди.
200 нафарга яқин ёшлар иштирок этган тадбирда 40 га яқин мурожаат бўлди. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун кредитлар олиш, олий таълим муассасаси шартнома тўлови, ишсизлик каби муаммолар мурожаатларнинг асосини ташкил этди.
Учрашув давомида 12 та мурожаат жойида ҳал этилган бўлса, аксарият мурожаатларнинг вақт ва муддат талаб қилганлиги боис, тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилиб, ижобий ҳал этиш юзасидан топшириқлар берилди.
– Бугунги кунда уй шароитида ёшларга чет тилини ўргатиб келмоқдаман, – дейди Навбаҳор тумани Совунгар маҳалласида яшовчи Марҳабо Муртазоева. – Тил ўрганишга иштиёқи баланд ёшлар сафи кун сайин ортиб бормоқда. Шу сабабли фаолиятимни кенгайтириб, ўқув маркази очмоқчи эдим. Учрашувда мақсадимни амалга ошириш учун кредит маблағлари ҳақида маълумот сўрадим. Вилоят ҳокими менга 200 миллион сўм кредит ажратилишини айтди. Муаммом жойида ва ўз вақтида ижобий ҳал этилганидан хурсандман.
Шунингдек, Навоий шаҳрида яшовчи Маржона Саидовага 100 миллион сўм, Шоҳрух Ғаниевга эса лойиҳасини амалга ошириш мақсадида ўзи сўраган 3 миллион АҚШ доллари, яна бир навбаҳорлик Сардор Хайруллаевга 200 миллион сўм маблағ ажратиладиган бўлди.
Бундан ташқари, бир неча ёшлар ўзлари яшаётган ҳудуддан ташландиқ ер-жойларни олишга ёрдам кераклигини айтди. Уларга қонуний тартибда кўмак бериш Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси масъулларига юклатилди.
Учрашувда хориждан қайтган ёшларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбат қилиниб, мавжуд муаммо ва таклифлари тингланди, шу жойнинг ўзида биргаликда ечим изланди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |