Президентнинг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ҳамда унинг шаҳар, туман бўлимлари томонидан маҳаллаларда олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ўз самарасини бермоқда.
Ўтган икки ой давомида, “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда вилоятдаги мавжуд 788 маҳалладан 240 га яқинида аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ўрганишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. “Хонадонбай” ўрганишлар натижасида 20 мингга яқин фуқаролар билан мулоқотга киришилди ва 3 мингдан ортиқ муаммолар аниқланди.
Жумладан, вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматуллаев бошчилигида Наманган туманидаги Кичик қурама маҳалласида олиб борилган “Уйма-уй” ўрганишларида одамларни бир неча йилдан бери қийнаб келаётган муаммога дуч келинди.
Аҳоли йиллар мобайнида маҳалладаги қишлоқ врачлик пунктининг ишламаслиги сабаб соғлиғидаги муаммолар билан туман марказига вақт ва ортиқча маблағ сарф этиб боришга тўғри келаётганини айтиб ўтишди. Ваҳоланки, мазкур эски “ҚВП” хизматидан 50 мингга яқин аҳоли фойдаланиши мумкин.
Мазкур мурожаат тегишли мутасадди ташкилотлар билан ўрганилиб, ижобий ҳал этиш учун адлия идорасининг иш юритувига олинди. Адлия органлари тарафидан жойларда ўтказилаётган “Уйма-уй” ўрганишлар, сайёр қабул ва юзма-юз мулоқотлардан кўзланган мақсад, аввало, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини янада юксалтириш ҳамда уларнинг мавжуд муаммосини аниқлаб, тегишли тартибда ҳал этишдан иборат.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |