Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Чортоқ туманидаги ўрганишлари давомида, 5-умумтаълим мактабида янги ўқув йилига ҳамда сайлов жараёнларига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.
Мазкур мактаб 420 ўринга мўлжалланган бўлиб, ўқув биноларини тубдан янгилаш, замон талаблари даражасида шароит яратишга зарурат туғилган. Ўрганиш давомида айни ушбу жиҳатга эътибор қаратилди. Вилоят раҳбари мактаб келгуси йил инвестиция дастурига киритилиши ва мукаммал реконструкция қилинишини билдирди.
Чортоқ туманида жорий йил ижтимоий ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурига киритилган 8 та ижтимоий соҳа объектининг 3 таси мактабгача таълим ташкилоти ҳисобланади.
Жумладан, Ласкидон маҳалласидаги 30-мактабгача таълим ташкилоти ҳам 2024 йил инвестиция дастури асосида тубдан янгиланиб, масканда лойиҳа қиймати 4,2 миллиард сўм бўлган 150 ўринли янги бино қурилмоқда.
Вилоят раҳбари ушбу объектда бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари билан танишди. Жараёнларни тез ва сифатли амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шу ернинг ўзида аҳоли вакиллари, нуронийлар билан мулоқот ўтказилди.
Ишчи гуруҳнинг Ласкидон маҳалласидаги ўрганишлари давомида хонадонлар томорқасидан фойдаланиш масаласига эътибор қаратилди.
Маҳалланинг деярли ҳар бир хонадонида томорқадан самарали фойдаланиб, даромад олаётганлар кўпчиликни ташкил этади. Омилкорлардан бири Бирдамлик кўчасида яшовчи Мирзаолим Раҳимов хонадонида томорқадан фойдаланиш ҳолати ўрганилди. Жараёнда “Сайхунобод тажрибаси” асосида ўзини ўзи банд қилиш орқали аҳоли даромадини ошириш масаласига эътибор қаратилди.
Ишчи гуруҳнинг кейинги манзил Лангар ота зиёратгоҳи бўлди. Бу ердаги кўҳна тут дарахти Лангар отанинг ерга санчган ҳассасидан кўкарган дейишади. Лангар ота вафот этганларидан сўнг шу ерга дафн этилгани ҳақида маълумотлар бор.
Қадамжони обод ва кўркам зиёрат туризми объектига айлантириш мақсадида ҳомийлик асосида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари давом эттирилмоқда.
Вилоят раҳбари масканда олиб борилаётган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |