Бухоро шаҳридаги Ҳамид Олимжон маҳалласида 944 нафар ёш истиқомат қилади. Уларнинг 14 нафари, яъни ногирон ёшларга доимий равишда моддий ёрдам, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беримоқда.
Шу билан биргаликда, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳам ёрдам кўрсатиляпти.
– Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистонда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишидан келиб чиқиб, “яхши”, “ўрта” ва “аҳволи оғир” тоифаларига ажратилди, – дейди Ҳ. Олимжон маҳалласи ёшлар етакчиси Мустафо Исматов. – Бизнинг ҳудудда 7 нафар ёш “аҳволи оғир” ёшлар рўйхатига киритилган бўлиб, уларга бириктирилган раҳбарлар доимий равишда мулоқот олиб бормоқда. Муаммолар ўрганилиб, ечим берилмоқда. Уюшмаган ёшлар рўйхатига 3 нафар ёш киритилган бўлиб, Н-ҳарбий қисм командири Ориф Дагаровга бириктирилган. У доимий равишда ёшлар билан суҳбатлар олиб бормоқда. Мақсад – ёшларнинг келгусида жиноятчиликка қўл уришининг олдини олиш, ҳаётда яхши ном қозонишини таъминлашдир. Маҳалламиздаги хорижий тилларни ўрганишга қизиқиши бор ёшларни “Ibrat academy”га йўналтирганман. Лойиҳа орқали 550 нафар ёш рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 55 нафари сертификатни қўлга киритди ва катта ҳаётга йўлланма олди.
Маҳаллада миграциядаги ёшлар 10 нафарни ташкил этади. Улар билан доимий алоқа ўрнатилиб, муаммоларини бартараф этишга кўмаклашилмоқда. Кўрилган чоралар натижасида 1 нафар ёш миграциядан қайтиб келди ва ўз уйида иш билан банд қилинди.
Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Беш ташаббус олимпиадаси” ҳам истеъдодли ёшларга қанот бағишламоқда. Олимпиада доирасидаги танлов ва мусобақаларга 940 нафар ёш қамраб олинган. Маҳаллада Нодир Муртазоев “Ёшлар овози” кўрик-танловининг шаҳар босқичида 22-30 ёш тоифасида “Анъанавий хонандалик” йўналиши бўйича 1-ўринни қўлга киритди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва бандлигини таъминлашдаги ишлар самарасида Ҳамид Олимжон маҳалласи жиноятчиликдан холи ҳудуд сифатида эътироф этилди. “Маҳалла еттилиги” бир бўлиб ишласа, маҳаллада жиноятчилик бўлмайди, албатта.
Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир масала – ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ёшлардир. Ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлган ҳолда ўзлигини ҳам унутмаслиги лозим. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз, деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб туриши лозим.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |