Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида истиқомат қилувчи Ж.Р. ушбу туман марказида жойлашган “ТЕХНО ЛИДЕР Н” МЧЖга тегишли савдо дўконидан 10,8 миллион сўмга “Бирюсса” русумли музлатгич харид қилади.
Бироқ харид қилинганлигига 3 ой ўтмасдан музлатгичга жойлаштирилган маҳсулотлар сифати бузилаётганлигини сезган истеъмолчи ушбу музлатгич бир маромда ишламаслиги ва носоз эканлигини билдириб, савдо дўконига мурожаат қилади. Музлатгични бошқасига алмаштириб беришларини сўрайди. Савдо дўкони масъуллари эса музлатгични тузатиб беришни ваъда қилади. Ваъда эса ваъдалигича қолиб кетади.
Натижада истеъмолчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқали Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилади.
Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан мазкур мурожаат жойида бориб ўрганилиб, музлатгич ишлаб чиқариш жараёнида нуқсонли бўлганлиги аниқланади ва истеъмолчининг талаби бўйича музлатгич бошқасига алмаштириб берилади.
Шуни таъкидлаш ўринлики, Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунининг 13-моддасига асосан, нуқсонли товар сотилганда истеъмолчи, агар бу ҳол шартнома тузиш пайтида айтиб ўтилмаган бўлса, ўз хоҳишига қараб қуйидагилардан бирини талаб қилишга ҳақли. Яъни товарни айни шундай маркали (моделли, артикулли) мақбул сифатли товарга алмаштириб бериш, товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб, унинг харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиш, товарнинг нуқсонларини бепул бартараф этиш ёки истеъмолчининг ёхуд учинчи шахснинг нуқсонларни бартараф этишга қилган харажатларини қоплаш, харид нархини нуқсонга мутаносиб равишда камайтириш, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплаш чоралари кўрилиши зарур.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |