Юртимизда аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиш ва ҳал этиш, бандлигини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган ишлар самараси ошмоқда.
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятидаги фаолиятини давом эттиряпти. Ишчи гуруҳ Қўқоннинг 78 та маҳалласида 61 мингдан зиёд хонадон муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларини ўрганиш, ҳал этиш, бандликни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда «маҳалла еттилиги» фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан амалий ишлар олиб бормоқда.
Президент Администрацияси, Халқ қабулхонаси, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда қатор вазирлик ва идора вакилларидан ташкил топган Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида аҳоли томонидан 5,2 мингдан зиёд масала бўйича мурожаатлар келиб тушган бўлиб, бугунга қадар уларнинг 81 фоизга яқини бартараф этилди.
Мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида 1 мингдан зиёд ижтимоий соҳа объектлари атрофлича ўрганилди. Аниқланган 691 та муаммоли масаладан 352 таси тезкорлик билан бартараф этилди. Қолганлари бўйича таъмир ва ободонлаштириш ишлари ўз якунига етмоқда.
Хусусан, ўрганиш натижасида жами 33 та таълим ташкилоти, жумладан, 15 та мактаб ва 18 та мактабгача таълим ташкилоти танлаб олиниб, қайта қурилган ва таъмирланган 30 та муассаса фойдаланишга топширилди. Олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари бўйича кунлик назорат ўрнатилган.
Бундан ташқари, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида ички йўлларнинг аксар қисми асфальтланиб, пиёдалар йўлаги барпо этилди. Электр таъминоти талаб даражасида бўлиши учун 20 та ТПлар таъмирланиб, 120 та симёғоч алмаштирилди. Шу билан бирга, янги СИП кабеллар тортилди, қўшимча равишда 57 та тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Газ таъминоти бўйича 37 та ГРП капитал таъмирланди ва янгиланди, 2 мингга яқин хонадонга қўшимча суюлтирилган газ баллони етказиб берилди. Ичимлик суви таъминотини яхшилаш бўйича эса 66 та носозликлар жойида бартараф этилди.
Кўп қаватли уйлар ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар олиб борилди, 32 та уйнинг кириш йўлаклари таъмирланди. Уйлар атрофига баскетбол ва волейбол майдонлари барпо этилди. Маҳаллада 2 та болалар майдончаси тўлиқ ишга туширилди, 2 та автомобиль ва 1 та пиёдалар кўприги ўрнатилди.
Ўрганишлар натижасида оғир шароитда яшаб келаётган 69 та фуқаронинг уйлари қурувчи ташкилотлар ва ҳомийлар ҳисобидан бепул таъмирлаб берилди.
Секторлар раҳбарлари, «маҳалла еттилиги» билан «Сайхунобод тажрибаси» асосида 406 та микролойиҳа амалга оширилди. Натижада 1 мингга яқин фуқаро доимий иш билан банд қилинди. Хусусан, маҳаллаларда янги ташкил этилган тикув цехларида ўқув курсларини муваффақиятли битириб келиб, субсидия асосида ишлаб чиқариш дастгоҳларига эга бўлган аёл-қизлар иш билан таъминланди.
Ҳоким ёрдамчилари ҳамда банк вакиллари билан ҳамкорликда «Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш», «Оилавий тадбиркорлик» дастурлари доирасида 375 нафар фуқарога 9 миллиард сўмга яқин миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди. 300 нафар фуқарога «Бизнесга биринчи қадам» дастури доирасида 4.2 миллиард сўм миқдорида имтиёзли микроқарзлар ажратиб берилди.
Ҳудудларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда 1,2 мингдан зиёд аҳоли бандлиги таъминланди ва 185 нафарининг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйилди.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам Ишчи гуруҳ эътибори марказида бўлди. Жумладан, 2,2 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга манзилли ёрдамлар кўрсатилди. Уларга моддий ёрдамлар, бепул дори-дармонлар, протез-ортопедия мосламалари, реабилитация воситалари, ногиронлик аравачалари каби кўплаб турдаги воситалар етказилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |