2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Эллик йиллик муаммога ечим топилди

— Избоскан билан Пахта­обод туманларини боғлаб турувчи Тентаксой дарёсининг кўп­ригини сел ювиб кетга­нига 50 йил бўлди, — дейди 72 ёшли Ҳусанбой Орифжонов. — Собиқ иттифоқ даврида мурожаат қилмаган жойимиз қолмаган. Яна 25 йил идорама-идора юрганмиз. Умидимиз сўниб бо­раётганида Президентнинг Халқ қабулхонасига мурожаат қилгандик, ҳолимиздан хабар оладиганлар топила қолди.

Ҳусанбой Орифжонов Избоскан туманидаги Анорзор маҳалласида яшайди.

Кўприк қурилиши учун 5 миллиард 394 миллион сўм маблағ ажратилди. Тез кунларда икки туманни ўзаро боғлаб турувчи кўприк таъмирланиб, 50 йиллик муаммо бартараф этилади.

Тиллахон Аҳмаджонова Асака туманининг Хонақа маҳалласида яшайди. У Халқ қабулхонасига уй-жойга муҳтожлигини айтиб, мурожаат қилганди. Ҳомийлар кўмагида қуриб берилган янги уй Тиллахон учун ҳақиқий бахт ошёнига айланди. Шу туманнинг Гумбаз, Қорақий маҳаллаларида яшовчи Лобархон Мирзаева, Жаннатхон Аҳмедованинг уйи таъмирланиб, ҳамма шароитлар яратиб берилди. Бу каби қувончга яна 20 нафар мурожаатчи шерик бўлди.

Қўрғонтепа туманидаги “Бест текстиль” тўқимачилик корхонасининг бир гуруҳ ишчилари Халқ қабулхонасига 2,5 ойдан буён ойлик маош олмаётганлигини айтиб, мурожаат қилишган эди. 250 нафар ишчининг
80 миллион сўмлик иш ҳақи ундириб берилди.

Президентнинг Андижон вилоятидаги Халқ қабулхонасига 2018 йил давомида бу каби мурожаатлардан 25 минг 528 та келиб тушди. Уларнинг 78 фоизи қаноатлантирилди. Қолган қисми ҳал этиш учун ҳудудий ташкилотларга юборилган. Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидек, бу масалага ҳам панжа орасидан қаровчилар йўқ эмас. Шу боис мутасадди идораларнинг 115 нафар вакилига нисбатан чора кўриш мақсадида таклиф ва тақдимномалар чиқарилди.Оқибатда 12 нафар мутасаддига нисбатан маъмурий, 103 нафарига эса интизомий жавобгарлик тайинланди.

Халқ ичига кириб бориш, камчиликларни ўрганиш, ­муаммони бартараф этиш ­орқали фуқароларнинг ишончини қозониш мақсадида Халқ қабулхонаси томонидан 1 539 марта сайёр қабул ­ўтказилди.

Саминжон ҲУСАНОВ

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар