Аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларнинг муаммоларига жойида ечим топиш мақсадида Бухоро вилояти 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан Шофиркон_туманидаги Алишер Навоий маҳалласи фуқаролари билан сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Файзиев, туман халқ қабулхонаси, маҳалла еттилиги ҳамда тегишли ташкилот вакиллари қатнашди. Учрашувда 15 га яқин мурожаат тушди ва уларнинг 10 га яқини шу ернинг ўзида ҳал этилди.
Хусусан, “Аёллар” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган 4 нафар ишсиз хотин-қизга тикув машинаси, 4 нафар ёшга доимий иш билан банд бўлиши учун устачилик асбоб-ускуналари, 1 нафар фуқарога мато-культиватор ҳамда 1 нафар фуқарога эса юк кўтарадиган мотоцикль имтиёзли кредит асосида берилди.
– Ёшлигимдан тикувчиликка қизиқаман, – дейди Маржона Аллоқулова. – Ҳунарни ўрганиб, уйда тикиш учун ишларни бошладим. Аммо, тикув машинам йўқлиги сабаб муаммолар бор эди. Сайёр қабулда менга сектор томонидан тикув машинаси берилди. Энди бу машина орқали буюртмаларни қабул қилиб, қишлоқдошларимга кўмак бераман ва оилам даромадига ёрдамлашаман.
Олим Шарипов қўлида ҳунари бор. Илгари мигрант бўлиб чет давлатда ишлаб келган. Ҳозирда ишсиз. Сайёр қабулда у сектор ишчи гуруҳидан қурилишда керак бўладиган асбоб-ускуналарни имтиёзли кредит асосида олиб беришда ёрдам сўради. Сектор ишчи гуруҳи мурожаатни шу ернинг ўзида ҳал этиб унга асбоб-ускуналар берилди.
Мурожаатларнинг айримлари қўшимча ўрганиш талаб этилганлиги боис қонуний тартибда ижобий ҳал этиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |