Олий суд раиси ўринбосари Шуҳрат Полвонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан Сирдарё вилоятида сайёр қабул ўтказилди.
Унда 48 нафар фуқаро қабул қилинди. Фуқаролар мурожаатларининг 23 таси жиноят, 16 таси фуқаролик, 3 таси иқтисодий ҳамда 6 таси маъмурий судловга тааллуқлидир.
Келиб тушган мурожаатлардан 41 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, шундан 2 та мурожаат қаноатлантирилди, 5 та шикоят ва ариза қонуний кўриб чиқиш учун қабул қилинди.
Шунингдек, сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома ва илтимосномалар асосида жазо ўтаётган 11 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 6 та алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилган бўлса, ажрашиш арафасидаги 2 та оила яраштирилди. Шунингдек, 3 нафар шахснинг юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилашга оид аризалари қаноатлантирилди.
Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан 3 та тадбиркорлик субъектининг аризалари бўйича даъво талаблари қаноатлантирилди ва даъвогарлар ҳисобига 1 222 460 468 сўм ундирилиши белгиланди.
Бундай сайёр қабуллар республика миқёсида давом этмоқда.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |