Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари И.Муслимов ва раис ўринбосари О.Исмоилов томонидан Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган сайёр қабулда жами 81 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Уларнинг 18 таси жиноят ишлари бўйича, 51 таси фуқаролик ишлари, 5 таси иқтисодий ишлар ва 7 таси маъмурий ишлар бўйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади. Шундан, 39 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 42 та фуқароларнинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди. Айрим мурожаатлар эса жойида ижобий ҳал этилди.
Бундан ташқари, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан тақдимнома (илтимоснома)лар асосида ахлоқ тузатиш ишлари ва озодликни чеклаш жазоларини ўтаётган 201 нафар маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. 186 нафар маҳкумнинг ўталмай қолган жазо муддати енгилроғига алмаштирилди, 41 нафар судланувчи эса суд залидан озод этилди. Бир қатор фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 70 нафар фуқаронинг фойдасига алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди. Шунингдек, фуқароларнинг фойдасига жами 596 миллион 724 минг сўм қарздорлик ундирилди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |