Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Сурхондарё вилоятидаги марказдан энг олис ҳудудда жойлашган маҳаллада аҳоли муаммоларини ўрганди.
Ўрмончи маҳалласи вилоят марказидан қарийб 200 км узоқликда бўлиб, Бойсун туманининг тоғли ҳудудларидан бири ҳисобланади.
Х.Мелиев Ўрмончи маҳалласида уйма-уй юриб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берди, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлмаган бир фуқаронинг мурожаати иш юритувига қабул қилиниб, амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.
Вазир ўринбосари 50- ҳамда 53-сонли мактабларда бўлиб, ўқувчи ва педагоглар учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди. Ушбу мактабларда Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Х.Мелиев “Ўрмончи” МФЙ биносида маҳалла масъуллари билан учрашиб, муаммоларга тўхталди ва ўзининг фикр- мулоҳазаларини билдирди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |