Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти туман ва шаҳарларидаги Халқ қабулхоналарига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 10 та “Cobalt“ русумли енгил автомашина берилди.
Вилоят Халқ қабулхонасида автоуловлар калитини топшириш маросими ўтказилди. Тадбирда Халқ қабулхоналари юртимизда аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва жойлардаги муаммоларни тезкор ҳал этишда самарали тизимга айлангани таъкидланди. Хусусан, ўтган 2018 йилда Навоий вилоятидаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 15 мингдан зиёд ариза тушиб, уларнинг қарийб 12 мингтаси ижобий ҳал этилган.
– Хизмат автомобиллари фаолиятимиз самарадорлигини янада ошириш, чекка ҳудудлар аҳолиси муаммоларини жойида ўрганиш ва ҳал этиш имкониятини кенгайтиради, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Зарафшон шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Нурмуҳаммадов. – Энди аҳоли муаммоларига уйма-уй юриб, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ечим топамиз.
Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов сўзга чиқди.
Нуриддин Раҳимов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |