2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхоналарига “Сobalt” автомашинлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилояти шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 12 та “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Халқ қабулхоналари давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларини халққа яқинлаштириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, жамият тараққиётига тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этишда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.

 

– Президентимизнинг жорий йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мазкур тизимни одамларга янада яқинлаштириш тартиби жорий этилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Н.Абдуллаев. – Яъни, энди Халқ қабулхоналари муаммоларни уйма-уй юриб ўрганади ва бартараф этади. Замонавий автомобиллар бу ишнинг янада самарали бўлишига хизмат қилади.

 

Вилоят шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 2018 йилда жисмоний ва юридик шахслардан 13 минг 295 та мурожаат келиб тушган, уларнинг 8 минг 110 тасига ижобий ечим топилган.

 

Халқ қабулхоналарининг хизмат автомобиллари билан таъминланиши, улар фаолияти самарадорлигини янада оширишга, айниқса, чекка қишлоқларга бориш ва у ерда истиқомат қилаётган юртдошларимиз муаммоларини ҳал қилиш имкониятини кенгайтиришда катта аҳамият касб этади.

 

Акромжон Сатторов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар