Президентимизнинг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, жорий йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилиш, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий этилди. Мазкур тузилмага бир қатор қўшимча вазифалар юклатилди.
Халқ қабулхоналарининг янги тизимда самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларидаги Халқ қабулхоналарига ҳам вилоят ҳокимлиги томонидан “Cobalt” автомашиналари топширилди.
Вилоят Халқ қабулхонаси мудири Ш.Узоқов ва бошқалар бугунги кунда Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлашда самарали механизмга айланганини таъкидлади.
Ўтган йили вилоятдаги Халқ қабулхоналарига жисмоний ва юридик шахслардан 25 минг 214 та мурожаат келган. Уларнинг 13 мингга яқини қаноатлантирилган, жумладан, 5 минг 292 таси ижобий ечим топган, 7 мингга яқини эса ҳуқуқий маслаҳат бериш орқали ҳал қилинган. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган 3 мингга яқин қабулда 18 мингдан ортиқ аҳоли турли масалалар юзасидан мурожаат қилган. Муаммоларнинг 48 фоизи ижобий ҳал этилган, 52 фоиз мурожаат юзасидан тушунтириш берилган.
– Янги тизим асосида фаолият кўрсатиш бўйича яқинда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ўқиб келдик, – дейди Пахтачи туманидаги Халқ қабулхонаси мудири С.Чоршанбиев. – Яқинда туманнинг чекка ҳудудидаги Фай маҳалласида уйма-уй юриб, аҳоли билан мулоқот қилдик. Ҳар бир оиланинг муаммоларини ўрганиб, мутасаддилар иштирокида уларни ҳал этиш чораларини кўряпмиз. Бизга берилган хизмат автомашинаси фаолиятимиз янада самарали бўлишида ёрдам беради.
Тадбирда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов сўзга чиқди.
Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |