Тошкент вилоятида жорий йил 460 дан ортиқ мактабгача таълим муассасаси ташкил этилади.
Вилоятнинг жорий йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”да “Обод қишлоқ“ ва “Обод маҳалла“ дастурлари доирасида 17 та, Инвестиция дастури асосида 1 та, шунингдек, 250 та оилавий нодавлат, 121 та хусусий, 77 та давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, айни пайтда вилоятда боғча ёшидаги болалар сони қарийб 200 минг нафар. 710 дан ортиқ мактабгача таълим муассасасида 81 мингдан зиёд ўғил-қиз тарбияланаётир. 2018 йил бошида болаларни боғчага қамраб олиш даражаси салкам 32 фоиз бўлган бўлса, 235 та мактабгача таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш орқали бу кўрсаткич йил якунида 41 фоиздан ошган.
– Кейинги йилларда боғчаларнинг моддий-техник базаси, айниқса, қишлоқ жойларда болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш даражаси ачинарли ҳолга келиб қолган эди, – дейди вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Одилжон Тожиев. – Президентимиз ташаббуси билан тизим қайта тикланмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг соҳани тубдан такомиллаштиришга доир фармон ва қарорлари билан тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилди, тизимга хусусий сектор вакиллари кириб келди. Натижада тизимда сон ва сифат жиҳатидан жиддий ўсиш кузатилди. Биргина мисол, жорий йил вилоятда 38 мингдан ортиқ болани қамраб олиш имкониятига эга 466 та мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш режалаштирилган бўлса, уларнинг 90 фоиздан ортиғида айнан хусусий сектор вакиллари иштироки мавжуд.
Ҳисоб-китобларга кўра, бу борада белгиланган режалар тўлиқ амалга оширилгач, йил якунига бориб боғча ёшидаги болаларнинг 60 фоиздан зиёди мактабгача таълимга қамраб олинади.
Бу йил вилоятда Инвестиция дастури доирасида 43 та мактабгача таълим муассасаси жорий ва капитал таъмирланади.
Авазбек Худойқулов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |