Фарғона вилоятида Инвестиция дастури асосида 15 та тиббиёт масканида 50 миллиард сўмликдан зиёд қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. “Обод қишлоқ” дастури доирасида 5 та оилавий поликлиникада бунёдкорлик ишлари бажарилиб, барча шароитлар яратилиши режалаштирилган.
Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш, бу борада яратилган шароитлардан ҳар бир инсоннинг баҳраманд бўлишини таъминлаш, соғлиқни сақлаш тизимида ўз ечимини кутаётган долзарб муаммоларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Фарғона вилоятида ҳам кейинги икки йилда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар натижасида тиббий хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланди. Энг чекка ҳудудлардаги саломатлик масканларининг ҳам моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, аниқ ташхис қўйиш ва даволаш имконияти яратилди.
Олтиариқ туманида ҳам тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, алоҳида эҳтиёжли оилаларга эътибор ва ғамхўрликни кучайтириш каби вазифаларга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Айни кунларда ҳудудда 8 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 5 та қишлоқ врачлик пункти аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётир. Мазкур тиббиёт масканларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш доимий эътиборда.
Ўтган йили “Обод қишлоқ” дастури асосида 41- ва 89-қишлоқ оилавий поликлиникалари тубдан қайта таъмирланиб, ишга туширилди.
Полосон қишлоғидаги 89-қишлоқ оилавий поликлиникаси 20 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади. Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида клиник диагностика хоналари, лаборатория, ЭКГ, УТТ, марказий стерилизация, физиотерапия бўлимлари, шифокорлар учун санитария меъёрлари талабига жавоб берадиган замонавий хоналар, кундузги шифохона ташкил этилди. Замонавий тиббий ускуна ва жиҳозлар билан таъминланди. Жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, умумий амалиёт шифокорлари, ультратовуш текшируви мутахассиси аҳоли хизматида.
Шунингдек, “электрон поликлиника” ишга туширилгани муҳим янгилик бўлди. Оилавий поликлиникада марказлашган маълумотлар базаси, электрон амбулатор карталар ва касаллик тарихига эга тизим фаолияти йўлга қўйилди. Ҳудудда истиқомат қилувчи барча ёшдаги аҳоли яшаш жойи, саломатлиги, қачон ва қайси масалада шифокорга мурожаат қилгани, касаллик тарихи, тиббий кўрик натижалари, шифокор томонидан берилган дорилар рецепти, боланинг эмлангани ва бошқа турли маълумотларнинг электрон шакли яратилди. Ҳудуд аҳолиси интернет орқали исталган шифокорнинг қабул вақти, беморлар сонини аниқ билган ҳолда рўйхатга ёзилиши мумкин. Муҳими, бу қулайлик туфайли аҳоли вақтини беҳуда йўқотмайди.
– 24 нафар патронаж ҳамшира ҳар бир оилада бўлиб, тиббий маданият ва соғлом турмуш тарзига оид тарғибот тадбирлари олиб бормоқда, – дейди мазкур қишлоқ оилавий поликлиникаси мудираси Марҳабо Алиева. – Ҳудуддаги 142 нафар ногиронлиги бўлган шахслар доимий назоратда бўлиб, зарур тиббий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.
Маъсуджон Сулаймонов, Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |