2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Халқ қабулхоналарига “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилояти шаҳар ва туманларидаги Халқ қабулхоналарига 11та “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари тантанали топширилди.

Халқ қабулхоналарига “Cobalt” русумли хизмат автомашиналари топширилди (Фото)
Тадбирда халқ қабулхоналари бугунги кунда аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечимлари топишда самарали тизимни йўлга қўйгани боис фуқаролар мурожаатларини қабул қилишда оворагарчиликларнинг камайгани, бундан ташқари тизимга кўплаб мутасадди ташкилотлар вакилларининг жалб этилгани сабабли мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилаётгани таъкидланди.

"Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонига кўра, халқ қабулхоналари вакилларига аҳоли хонадонларида уйма-уй юриб, уларнинг муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда секторлар фаолиятини назорат қилиш каби вазифалар юклатилган эди", – дейди Сирдарё вилояти Президент Халқ қабулхонаси мудири Қўлдошев Холмирза. – "Мазкур фармонда халқ қабулхоналарини автомашиналар билан ҳам таъминланиши кўзда тутилган эди. Мана бугун “Cobalt” русумли хизмат автомашиналарини қабул қилиб олдик. Албатта бу рағбат зиммамиздаги масъулиятни янада оширади. Бу машина тумандаги олис-олис қишлоқларга ҳам бемалол бориб келиш, у ердаги аҳоли муаммоларини атрофлича ўрганишда муҳим аҳамият касб этади".

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев иштирок этди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар