Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар-туманларидаги Халқ қабулхоналарига 16 та “Cobalt” русумли хизмат автомашинаси тантанали топширилди.
Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳ.Ҳалимов ва бошқалар Халқ қабулхоналари фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилаётган алоҳида юксак самаралар бераётганини таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга кўтариш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва унга ечим топишда кузатилган камчиликларни бартараф этишга хизмат қилмоқда. Ушбу ҳужжат билан Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаши ва ҳал қилиши, давлат органларининг халқ билан бевосита ишлашини назарда тутадиган янги тизим жорий қилинмоқда.
Шаҳар ва туман Халқ қабулхоналарининг хизмат автомашиналари билан таъминланиши уларнинг халқ орасига кириб бориши, муаммоларнинг тезда ечим топишига хизмат қилади. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасидек ер майдони кенг ҳудуд учун бу ғоят муҳимдир.
– Бу каби эътибор ва ғамхўрлик бизга янада улкан масъулият юклайди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Б.Мамутов. – Аҳоли, хусусан, ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламнинг муаммоларига қисқа муддатда ечим топишда муҳим аҳамиятга эга.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов сўзга чиқди.
Есимхон Қаноатов, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |