Президентимиз томонидан ижтимоий адолат тамойилларини таъминлаш бўйича белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида Жиззах вилоятида ҳам ўзгалар кўмагига муҳтож, имконияти чекланган фуқароларнинг тўлақонли ҳаёт кечириши учун муносиб шароит яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда ўтган йили вилоятда фаолият кўрсатаётган секторлар ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юрилиб, 219 мингдан ортиқ оила ўрганилди. Аҳоли билан мулоқотлар давомида аниқланган 69 минг 489 муаммо бартараф этилди.
Бу борада 2018 йил давомида 310 дан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсларга 311 та протез-ортопедия воситалари, 640 нафарига ногиронлик аравачаси, 145 нафар эшитиш қобилиятида нуқсони бўлган фуқаролар эшитиш мосламалари ва 257 нафар муҳтож фуқаро қўлтиқтаёқ ва ҳасса билан таъминланди. Шунингдек, 38 нафар ёлғиз қариянинг уйи таъмирлаб берилди. 145 нафар ёлғиз қария 11 турдаги озиқ-овқат, 4 турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
– Ҳудудий бошқарув органлари кўмагида 347 нафар ёлғиз қария тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг ногиронлар, қариялар, аҳолининг бошқа эҳтиёжманд тоифаларига тиббий-ижтимоий кўмаклашиш сектори бошлиғи Дилбар Пардаева. – 145 нафар қария ижтимоий хизматга қамраб олинган. Уларга 50 нафар ижтимоий хизмат ходими бириктирилган. Ногирон ва нафақа ёшидаги фуқароларнинг даволаш-профилактика муассасаларида бепул даволаниши учун 1 минг 721 йўлланма ажратилди.
Меҳнатга лаёқати чекланган 207 нафар аёлга касаначилик билан шуғулланиш учун ҳомий ташкилотлар томонидан тикув машинаси олиб берилди. Натижада улар учун доимий даромад манбаи яратилди.
Кам таъминланган, уй-жойга муҳтож 150 нафар ногирон фуқарога арзон уй-жой ажратиш бўйича шартномалар имзоланиб, бошланғич тўловлар учун 3 миллиард сўм, 88 нафар ёлғиз оналар ва боқувчисини йўқотган аёлларга бошланғич тўловлар учун 4 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни янада яхшилаш масаласи жорий йилда ҳам эътиборда. Шу мақсадда яшаш шароити оғир, кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган 300 га яқин фуқаро, жумладан, 110 нафар аёл уй-жой билан таъминланиши режалаштирилган. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 6,5 миллиард сўмлик имтиёзли кредит маблағи ажратилади.
Тошқул Бекназаров, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |