Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьялари бу сафар Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида сайёр қабуллар ўтказди.
Олий суд матбуот хизмати хабарига кўра, Самарқанд шаҳар халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда 32 нафар шахснинг мурожаати тингланган. Жиззах вилоятида бўлиб ўтган сайёр қабулда 64 мурожаат кўриб чиқилган. Сирдарё вилоятида ташкил этилган сайёр қабул ҳам самарали кечган.
- Ўтказилаётган сайёр қабулларда одамларнинг дарду ташвишларини эшитиш, уларга ечим топишга ҳаракат қиляпмиз, - дейди Олий суд раисининг ўринбосари Холмўмин Ёдгоров. - Очиқ мулоқотлар чоғида фуқароларнинг жиноий, маъмурий, иқтисодий ва фуқаролик судларга оид ишлар юзасидан келиб тушган мурожаатлари кўриб чиқилди. Улар орасида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаётган шахслар, муқаддам судланган шахслар, оила ва никоҳ, уй-жой, мерос, мол-мулк, оммавий-ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ ишлар бўлиб, аксарияти жойида ҳал этилди.
Мисол учун, Жиноят ишлари бўйича Боёвут тумани судининг 2019 йил 11 мартдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди ва 166-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланган Ф.Қ. ва Э.А.нинг яқин қариндошлари орасида олиб борилган тушунтиришлардан сўнг иш бўйича етказилган зарарнинг ўрни қопланган. Ушбу ҳолат ҳамда жабрланувчиларнинг даъвоси йўқлиги инобатга олиниб, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залида озод қилинган.
Сайёр қабул давомида жиноят ишлари бўйича Сардоба тумани судининг 2019 йил 11 мартдаги ажримига кўра, Жиноят кодексининг 74-моддасига асосан 6 нафар судланувчига нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси аҳлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилиб, жазони ўташ муассасасидан озод қилинган.
Судлар томонидан жойларда ўтказилаётган сайёр қабуллар ўтказиш амалиёти муаммоларни жойида ҳал этиш, аҳолини ортиқча оворагарчиликлардан халос қилишга хизмат қилмоқда.
Муаттар Рўзибоева, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |