2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Тошкент вилояти ҳокими сайёр қабулда фуқарога уй берди

Оҳангарон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда вилоят бошқарма ва ташкилотлари, Ангрен, Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳри ҳамда Оҳангарон тумани сектор раҳбарлари, мазкур туман ва шаҳар фуқаролари иштирок этди.

 

IMG_1191.JPG

 

Қабулда 80 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, Оҳангарон туманида истиқомат қилувчи Феруза Нишонова учун бу кун бир умрга унутилмас бўлиб қолди. Боиси, 2 нафар фарзанди билан ёлғиз, боз устига жисмоний имконияти чекланган ҳолда ижарама-ижара сарсон бўлиб юрган бу аёлнинг мурожаатини тинглаган вилоят ҳокими Ф.Нишоновани уй-жой билан таъминлаш бўйича масъулларга топшириқ берди.

 

IMG_1194.JPG

 

– Сайёр қабулдаги воқеалар ривожи худдики ширин бир тушга ўхшайди, – дейди Ф.Нишонова. – Турмушим ўхшамади, 2 нафар фарзандим билан ёлғиз қолдим. Ота-онам оламдан ўтиб кетгани боис ижарада яшашга тўғри келди. Буниси ҳам етмагандек, 2016 йилда автоҳалокат туфайли тўшакка михланиб 2-гуруҳ ногирони бўлиб қолдим. Катта ўғлим 15, кичиги 12 ёшда. Шу ҳолимда топган-тутганим уйнинг ижара ҳақи ва рўзғор ташвишларига бир амал бўлади. Қабулда вилоятимиз ҳокимига шуларни айтиб, ёрдам сўрадим. У киши менга зудлик билан уй-жой ажратиш бўйича топшириқ берди. Бу ёғи боя айтганимдек, ширин тушга ўхшарди. Лекин, воқеалар туш эмас, реал ҳаётда кечаётган эди.

 

IMG_1249.JPG

 

Мазкур мурожаатга масъул этиб белгиланган Оҳангарон тумани ҳокимлиги томонидан шу жойнинг ўзида Ф.Нишоновага 2 хонали уй берилди.

 

Сайёр қабулда маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

Мулоқот доирасида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, ногиронлиги бўлган бир гуруҳ фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.

 

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули 2 апрель куни Янгийўл шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

 

А.Худойқулов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар