2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бош прокурор қабулидан кейин қандай чоралар кўрилди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан пойтахтимизда ташкил этилган оммавий қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг шахсий қабули ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

4 суд қарорига нисбатан протест келтирилди, 2 нафар шахсга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси ўзгартирилди, 1 нафар уй-жойи бузилган фуқарога компенсация тўлаб берилиши, шунингдек 5 нафар шахс ишга жойлаштирилиши таъминланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти халқ қабулхонаси томонидан пойтахтимизда ташкил этилган оммавий қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродовнинг шахсий қабули ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Қабул якуни ва тушган шикоят ва аризалар асосида кўрилган чоралар ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати батафсил маълумот тақдим этди.

 

Бош прокурор томонидан 125 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг мурожаати тингланди.

 

Қабул қилинган мурожаатларнинг 74 таси суд, 15 таси прокуратура, 10 таси ички ишлар, 10 таси мажбурий ижро, 3 таси банк соҳасига оид, 2 таси иш билан таъминлаш, 2 та қурилиш ва 9 та бошқа масалаларга оид бўлган.

 

Мурожаатлар юзасидан прокуратура идоралари томонидан жиноят ишлари бўйича 4 та суд қарорига нисбатан протест келтирилди. 2 нафар шахсга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чоралари ўзгартирилди, 1 нафар уй-жойи бузилган фуқарога компенсация тўлаб берилиши, шунингдек 5 нафар шахс ишга жойлаштирилиши таъминланди.

 

Оммавий қабул жараёнида 21 нафар шахснинг мурожаати қаноатлантирилиб, қолган 104 таси шахсан Бош прокурор назоратига олинди.

 

Жумладан, фуқаро С.Бобоеванинг Тошкент вилояти Тошкент туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши бўйича турмуш ўртоғи Ш.Давлатовга қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини бекор қилиб, озодликка чиқаришни сўраб қилган мурожаати қабул жараёнида суд идоралари билан ҳамкорликда кўриб чиқилиб, Ш.Давлатовга нисбатан қўлланилган мазкур эҳтиёт чораси бекор қилиниши таъминланди.

 

Фуқаро Т.Сафарованинг жияни Ш.Абдуллаевни “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тизимига ишга киритиш ҳақидаги мурожаати қаноатлантирилди.

 

Қабул қилинган мурожаатларни ўз вақтида ва тўлақонли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида 42 жиноят, 20 фуқаролик, 8маъмурий иш ва 4 иқтисодий иш Бош прокуратурага чақиртирилди. Улар ҳозирда мурожаатлар асосида ўрганилмоқда.

 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар