2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда 60 га яқин мурожаат ўрганилди

Янгийўл шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Оммавий сайёр қабулда вилоят бошқарма ва ташкилотлари, Янгийўл тумани ва шаҳри секторлари раҳбарлари, мазкур туман ва шаҳар фуқаролари иштирок этди.

 

Қабулда тадбиркорликни ривожлантириш, бандлик, электр энергияси таъминотидаги камчиликларни бартараф этиш, ички йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, уй-жой, тиббий хизмат, моддий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ 60 га яқин фуқаронинг мурожаати тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Д.Қодировнинг мурожаатига асосан ушбу муассаса таъмири учун маҳаллий бюджет маблағи ҳисобидан 100 миллион сўм ажратилиши белгиланди.

 

Шунингдек, вилоят ҳокими спорт мураббийининг турмуш шароити билан қизиқиб, Д.Қодировнинг спортда эришаётган натижалари ва оилавий шароитини инобатга олган ҳолда, тажрибали мураббийга бепул 3 хона уй бериш бўйича топшириқ берди

 

Сайёр қабулда маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

 

Мулоқот доирасида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, 20 нафардан зиёд фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. 12 нафарига даволаниш учун бепул йўлланма берилди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган 8 фуқарога ногиронлик аравачаси топширилди.

 

Вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули 9 апрель куни Нурафшон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Авазбек Худойқулов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар