Юртбошимиз ташаббуслари билан жорий этилган янги тизим – халқ билан мулоқот давлат ва халқ ўртасидаги ишончли, мустаҳкам кўприк эканлигини бугун нафақат юртимиз аҳолиси, балки сиёсий арбоблар, халқаро экспертлар ва таниқли мутахассислар эътироф этишмоқда.
Халқимиз ўзларини қийнаб келаётган муаммоларнинг бартараф этилаётганини, мурожаатлар қоғозда эмас, амалда ўз ижобатини топаётганлигини дилдан ҳис этмоқда.
Шу сабабли ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов томонидан Шеробод туман фуқаролари билан ўтказилган оммавий сайёр қабулга келган юртдошларимиз нигоҳида қатъият ва ишонч балқиб турганини кўриш мумкин эди.
Ўтган вақт давомида сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, Президентимизнинг вилоят халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан уйма-уй юрилиб, аҳолининг турмуш шароити, ижтимоий аҳволи ўрганилишига қарамасдан, ҳали муаммолар бир талай эканлиги сайёр қабул давомида маълум бўлди.
Шеробод туман фуқароларидан уй-жой масаласида 34 та, иш билан таъминлаш учун 38 та, ичимлик суви бўйича 18 та, қишлоқ йўлларининг аҳволи ҳақида 22 та, таълим ва мактабгача таълим борасида 13 та, кадастр соҳасида 16 та, соғлиқни сақлаш масаласида 8 та мурожаат келиб тушган.
Кун давомида 238 нафар фуқаронинг шикоят ва аризалари қабул қилиниб, уларнинг 117 таси ёки 42,7 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса қатъий назоратга олиниб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ўн кун муддат белгиланди.
— Мен Юртбошимиз томонидан юборилган вакилга Пошхурт қишлоғида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик цехини очиш бўйича мурожаат қилдим. Таклифим қаноатлантирилди. Қишлоғимизда тикувчилик цехи қуриш бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилди. Бундан нафақат мен, барча пошхуртликларнинг бошлари осмонга етди, — дейди шу қишлоқда яшовчи Ойнахол Раҳмонова.
Зиёратгоҳлар ва қабристонларни ободонлаштириш ҳам халқимизнинг азалий миллий қадриятларидан бири ҳисобланади. Туманнинг “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи А.Бозоровнинг “Ғоз ота” қабристонида зиёратчилар учун айвон қуриш юзасидан қилган мурожаати ҳам ижобий ҳал этиладиган бўлди.
Туманда истиқомат қилувчи 14 нафар фуқаронинг туман ҳудудида фаолият юритиб келаётган цемент ишлаб чиқариш заводига ишга жойлаштиришни сўраб қилган мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, барчаси иш билан таъминланди.
Сайёр қабулда Сабоҳат Зиёеванинг мурожаати ўрганилиб, соғлигини тиклаш учун тегишли жойга ордер ажратиладиган бўлди. Энг муҳими, Шеробод туманида ўтказилган сайёр қабулдан фуқаролар қатъий ишонч ва эзгу ният билан уйларига қайтишди.
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |