Жорий йил 1 февралдан айни пайтга қадар Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси, 4-сектор ишчи гуруҳи томонидан аҳолининг қарийб 1 минг 700 муаммоси ҳал этилди.
Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шуъбаси маълум қилди. Хабарда қайд этилишича, жорий йил 1 февралдан бошлаб барча сектор раҳбарлари зиммасига ҳудудларда уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва ечимини топиш, шунингдек, оммавий сайёр қабуллар ўтказиш вазифаси юклатилган эди.
Мазкур топшириқ ижроси юзасидан ҳозирга қадар 4-сектор, вилоят давлат солиқ бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан қарийб 35 минг 500 хонадон ўрганилди. Ўрганишлар жараёнида 8 минг 600 дан ортиқ муаммо аниқланиб, 1 минг 672 таси жойида бартараф этилди. Ечими маълум вақт талаб этиладиган муаммолар эса тегишли корхона ва ташкилотлар зиммасига юклатилиб, ижроси назоратга олинди.
Шунингдек, туман ва шаҳарларда тасдиқланган жадвалга мувофиқ сайёр қабуллар ташкил этилиб, халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотлар ўтказилмоқда.
А.Худойқулов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |