Қарши шаҳрида ички ишлар вазири ўринбосари ўтказаётган сайёр қабулда фуқароларнинг бир неча йиллардан буён ҳал этилмай келаётган муаммолари ўрганилмоқда.
Китоб туманидаги 21 ёшли Феруза Ҳомидова, бир неча йилдирки, Ички ишлар вазирлиги Академияси курсанти бўлишни орзу қилади. Лекин ҳар йили курсантлар сафига қўшилай деганда, бир муаммо чиқади. Унга оддий маъмурият ходими касби таклиф этилганда ҳам фақат оператив ходим бўлишга қатъий аҳд қилганлигини айтади.
Қарши шаҳрида ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев фуқароларни қабул қилаётганини эшитган Феруза қабулга келиб, ўз мақсадини аниқ баён этди.
— Мен болалигимдан ички ишлар ходими бўлишни орзу қиламан, — дейди Ф. Ҳомидова. — Лекин ягона фарзанд бўлганлигим учун онам бу қароримга кўнмади. Қизларбоп касблардан бирини танлашимни маслаҳат берди. Менинг эса қарорим қатъий. Бироқ Ички ишлар вазирлигининг махсус ўқув юртларига бир неча бор ҳужжат топширсам ҳам доим рад жавобини оламан. Сайёр қабулда менга профессионал сержантлар тайёрлаш факультетларига топшириб, кучимни синаб кўришни маслаҳат беришди. Шу ернинг ўзида менга тиббий кўрик учун йўлланма ҳам тақдим этилди. Ниҳоят орзуимни амалга ошириш учун имконият пайдо бўлди.
Икки йилдан буён ўзининг айбсизлигини исботлаш учун елиб-югурган косонлик Фарҳод Насриддинов учун ҳам сарсон-саргардонлик тугади шекилли. 49 ёшли тадбиркор ўзига туҳмат қилинганлиги ҳақида туман фуқаролик ишлари бўйича судига мурожаат этган. Аммо иш шу пайтгача чўзилиб келаётган эди.
Сайёр қабулнинг биринчи кунида турли муаммолар билан вазир ўринбосари ҳузурига келган 230 нафардан ортиқ фуқаролар қабул қилинди. Унда ўрганилаётган муаммоларнинг асосий қисми суд-ҳуқуқ ва кадрлар масалаларига тўғри келади.
Сайёр қабул давом этмоқда.
Аҳад Муҳаммадиев (“Халқ сўзи”).
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |