Сергели туманидаги “Чоштепа” МФЙ ҳудудида қурилган уйларни ёш оилаларга топшириш маросими тантанали бўлди.
Президентимизнинг 2017 йил 5 июлдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони асосида юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган ёш оилалар имтиёзли ипотека кредити асосида уй билан таъминланмоқда.
Шу мақсадда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгашига мурожаат қилган номзодларнинг ҳужжатлари тегишли тартибда ўрганиб чиқилиб, улар орасидан 150 уй-жойга муҳтож ёш оилага ана шундай имтиёзли уйлар берилди.
– Навоий халқаро аэропортида иш бошлаганман. 2015 йилда ишим пойтахтга кўчди. Шу кунга қадар оилам билан ижарада яшаб келдик. Раҳбарият меҳнатларимни қўллаб-қувватлаб уй олиш учун ижобий тавсиянома берди, – дейди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси бош диспетчери ўринбосари Иззат Зоиров. – Мана янги уй калити қўлимизда. Ҳозир кўчиб келиш тараддудидамиз.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, “Ёшлар уйлари” 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида берилади. Уйларинг бошланғич – 25фоиз бадал пули кейинчалик бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилмоқда.
Инобат Аҳатова, Оқил Ғуломов (сурат) ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |