2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сирдарё вилояти ҳокими Ховос ва Сардоба тумани аҳолиси билан учрашди

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Ховос тумани Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғинида Ховос ва Сардоба тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказди.

Сирдарё вилояти, Ховос ҳамда Сардоба туманлари ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари, бошқармалар, бўлимлар бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлари раҳбарлари билан ҳудуддаги вазият, у ерда ечимини кутаётган масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Ховос ва Сардоба туман фуқароларидан 200 нафардан зиёди иштирок этган сайёр қабул аввалида вилоят ҳокимлиги томонидан ногиронлиги бўлган 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачалар тақдим этилди.

 

Вилоят ҳокимига мурожаат қилган фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Холмирза Қўлдошев, кўтарилган масалага қараб, шу ернинг ўзида тегишли вилоят, туман, шаҳар раҳбарлари қабулига йўналтирди. Бундан ташқари, ушбу қабулгача мурожаат қилмай, бугунги сайёр қабулга тўғридан-тўғри ўз муаммолари билан келганларнинг масалалари ҳам навбат билан кўриб чиқилади.

 

photo_2019-04-14_13-09-15.jpg

 

Сайёр қабулда ўз масалалари билан мурожаат этган 41 нафар фуқароларнинг 12 нафари кўтарган масала қабул жараёни давомида, яъни шу ернинг ўзида тўла қаноатлантирилди. 15 нафар фуқароларга асосли тушунтиришлар берилди. Қолган 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари муддат талаб этганлиги учун назоратга олиниб, ҳал этиш бўйича чора-тадбир ишлаб чиқилди.

 

Вилоят ҳокимининг ҳудудлардаги сайёр қабули белгиланган жадвал асосида давом этмоқда.

 

Абдужалол Қаюмов, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар