Мўйноқдан 200 километр шимолда, аввалги Возрождение ороли майдонида яъни Оролнинг қоқ марказида мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилиб, яшил оазиз барпо қилинмоқда. Ушбу лойиҳага қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Зиновий Новицкий раҳбарлик қилмоқда.
– Ушбу майдонга 16 турдаги ўсимлик турларини экканмиз. Уларнинг ичида ўрик, олма, олча, жийда, тут, узум каби мева дарахтлари, голланд атиргуллари, туя каби манзарали дарахтлар ҳам бор, – дейди З.Новицкий. – Бизга ушбу ўсимликларни суғориш учун қудуқлар керак. Қудуқлар, шунингдек, чорва молларини суғориш учун, умуман флора ва фаунанинг ривожланиши учун керак.
Олимнинг таъкидлашича, ушбу майдонда яшил оазис яратиш тажриба тариқасида амалга ошириляпти. Келажакда бу ерда сайёҳлар ташриф буюриб, гўзал табиат қўйнида маза қилиб дам олиши учун барча шароитлар яратилади.
Ушбу ҳудудларда экстремал, ўқув-маърифий ҳамда яйлов туризмларини ривожлантириш мумкин. Талабалар табиат қўйнида ўқув амалиётини ўтказса, сайёҳлар туяларда, отларда, квадрациклларда бархан қумлар узра сайр қилиши, шубат, айрон, қимиз ичиб соғлигини мустаҳкамлаши мумкин ва ҳоказо.
Бугунги кунда денгизнинг қуриган майдонининг 468 минг гектарига саксовул экилган бўлса, шундан 100 минг гектаридан ортиқ майдонида уруғлар униб чиқа бошлаган. Оролқумда баҳор кеч келишини ҳисобга олганда, бу ҳали ҳаммаси эмас, – дейди қишлоқ хўжалиги мутахассислари. – Апрель охирига қадар бошқа майдондаги саксовуллар ҳам бўй чўзади. Бу йилги қишда қорнинг мўл бўлгани, баҳорнинг ёмғирлатиб келгани бошланган хайрли ишларга ҳамоҳанг бўлди.
Маълум бўлишича, денгизнинг қуриган майдонига экилаётган саксовуллар орасига хитойлик мутахассислар цистанхе ўсимлигини экиш лойиҳаси билан қатнашмоқчи. Цистанхе ўсимлиги чўлда ўсадиган паразит ўсимлик тури бўлиб, кўпинча саксовулларнинг тубида етилади.
Саҳро женщени деб ном олган ушбу ўсимлик, аслида женщендан 5 карра кучли эканлиги таъкидланади. Маҳаллий аҳоли уни олтин томир дейишади. Халқаро бозорда томирининг 1 килоси 200 доллардан 500 долларгача баҳоланади.
Бугунги кунда мутахассислар томонидан ҳар гектар майдондаги экилган саксовуллар кузатувга олинган. Экилган саксовул 2-3 ёшидан бошлаб натижа бера бошлайди, яъни 2-3 ёшида улар Оролқумдан кўтарилаётган чанг-тўзонларнинг 20-30 фоизини ушлаб қолади. 5 ёшда бу кўрсатгич 70-80 етади, 7-8 ёшида 100 фоиз чанг бўронларини сақлаб қолиш хусусиятига эга. Бу ерда фақат саксовул эмас, қарабарақ ўсимлиги уруғлари ҳам экилган.
2019 йилда 500 минг гектар майдонга ариқ тортиш ишлари белгиланган бўлса, амалда 1 миллион 126 минг гектар майдонга ариқ қазилди. Ушбу ариқларга унумдор тупроқлар кўчиб келиб жойлашмоқда. Ўрмон хўжалиги тизимидаги ташкилотлар томонидан бугунги кунда 250 гектар майдонда питомниклар ташкил қилинган.
Е.Қаноатов, М.Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |