Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусдан бири – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш борасида Фарғона вилоятида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу ташаббус ижроси доирасида иккита замонавий библиобус фарғоналик ёшларга топширилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда Аҳмад Фарғоний номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу кўчма кутубхоналар тоғли ва узоқ ҳудудларда яшовчи аҳоли, айниқса, ёшларнинг мутолаага эҳтиёжини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатади.
Библиобусларнинг ҳар бирида 1500 донадан китоб жойлаштирилган. Автобусдаги кўчма кутубхона Wi-Fi интернет тармоғига уланган бўлиб, фойдаланувчилар электрон китобларни ўз мобил қурилмаларига ҳам бемалол бепул юклаб олишлари мумкин. Шунингдек, вилоят ахборот-кутубхона маркази “Ferghana bookland” туркум QR-кодли электрон китоблар таблоси ўрнатилган.
Муқимжон Қодиров (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |