Жиззах вилоятидаги барча туманларнинг Халқ қабулхоналари “Cobalt” русумли автомобиллари билан таъминланди.
Қабулхона мудирларига машиналар калитларини топшириш маросимида хокимлик, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган Халқ қабулхонаси одамларнинг талаб ва муаммоларини ҳал этишда давлат ва аҳоли ўртасидаги мулоқот кўприги сифатида ўзига хос тизимга айлангани таъкидланди.
Давлатимиз томонидан қабулхоналарнинг фаолиятини яхшилаш учун барча қулайликлар яратиб берилаётир. Бу идоранинг хизмат машиналари билан таъминланлиши фуқаролар мурожаатларини жойига бориб ўрганишда катта қулайлик яратади.
– Кейинги пайтда фаолиятимизда жойлардаги тўртта сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари оқсоқоллари билан уйма-уй юриб, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларнинг ечимини топишда кўмаклашишга катта эътибор қаратилаётир, — дейди Шароф Рашидов тумани Халқ қабулхонаси мудири Нарзулла Қодиров. — Шунингдек, бу ишда мурожаатлар ижросини жойига чиқиб назорат қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу боис хизмат машиналари билан ажратилиши бу ишларни тизимли йўлга қўйишда катта қулайлик яратади.
Маросимда 13 та туман Халқ қабулхонасининг барчасига янги автомашиналар топширилди.
Тадбирда Жиззах вилояти ҳокими Э. Солиев иштирок этди.
Т. Бекназаров, Ж.Ёробеков (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |