2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Музработ туманида сайёр қабул ўтказилди​

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усмонов Сурхондарё вилояти Музработ туманида сайёр қабул ўтказди.

Туман марказидаги дам олиш ва истироҳат боғида ўтказилган сайёр қабулда 172 нафар фуқародан 212та мурожаат келиб тушди. Энг кўп мурожаат суд-ҳуқуқ, уй-жой, ер ажратиш, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлигига доир бўлди. 

 

Сайёр қабулда 78та муаммо жойида ҳал этилди. Бошқача айтганда, мурожаатларининг 41 фоизи ижобий бартараф этилди. Мисол учун, тумандаги “Янги диёр” маҳалласида яшовчи фуқаро Наргиза Нурмуҳаммедова, “Янги диёр” маҳалласидан Гулчеҳра Бобоназаровага даволаниш учун ордер ажратилиб шу куннинг ўзида шифохонага юборилди. “Бодомзор” маҳалласидан Абдумурод Одинаевнинг ички йўлларини ва кўприкни таъмирлаш борасидаги мурожаати юзасидан туман хокими топшириғига кўра йўлларга тош тўкиш кўприкни таъминлаш ишлари зудлик билан бошлаб юборилди.

 

Тумандаги “Наврўз” маҳалласидан Ойзода Азимова набираси Динара Исматовани Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида бўладиган халқаро мусобақада иштирок этиш учун ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам шу жойнинг ўзида ҳал этилди. 

 

photo5332695076649937528.jpg

 

Динара тумандаги 14 мактабнинг 4-синфида ўқийди. Таэквондо бўйича бир қатор республика ва халқаро мусобақалар ғолиби. Отаси ва бобоси автоҳалокат туфайли вафот этишган. Бу чемпион қизимиз 15 майда бўладиган халқаро мусобақада иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган бўлди. Ҳомийликни эса “Музработ бунёдкори” МЧЖ жамоаси ўз зиммасига олди. Шунингдек Қурбонсоат Жабборовнинг Р-6 каналининг 3 километри ағнаб К-5 каналига тушганлиги натижада 2 йилдан буён 358 хонадон соҳиблари шахсий томорқаларини сувлашда қийналишаётгани, 350 гектар пахта майдони изо ва шўр сув билан суғорилаётганлигидан шикоят қилди. Бу масалага ҳам тегишли маблағ ажратилиб, “Аму Сурхон ирригация” тизимлари ҳавза бошқармаси ва “Сурхондарёсувқурулишинвест” ДУК томонидан бартараф этиладиган бўлди.

 

Қабулда тадбиркорлар Абдуқодир Ҳамдамов, Ойбаргун Мўминова, Чори Сафарқулов, Хасан Бойқобулов туман деҳкон бозори ёнидаги дўконлари бузилиши ҳақида огоҳлантириш олганликларини айтиб шикоят қилишди. Бу борада агар бозорни қайта қуриш ва кенгайтириш мақсадида йўл ёқасидаги савдо дўконлари бузилса уларга ер ажратилиши, имтиёзли кредит ёки дўкон берилиши ваъда қилинди. Бу масалани ижобий ҳал этиш туман хокими ўринбосари Аҳмад Йўлдошевга юклатилди.

 

Фуқаро Шарифжон Чоршанбиев тумандаги “Орият” маҳалласида яшаётган 500 хонадон соҳиблари ёпиқ дренаж ишламаётганлиги сабабли ер ости сизот сувлари яқинлашгани томорқалар шўрлаб кетаётгандан азият чекишмоқда деди. Бу муаммо ҳам тегишли ташкилот зиммасига юклантирилиб, маълум муддат белгиланди.

 

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сайёр қабулга келган фуқаролар муаммолари ижобат топганлиги ёки қатъий назоратга олинганлиги туфайли хурсанд бўлишди. Қабул давомида 10та мурожаатга асосли ҳуқуқий жавоб берилган бўлса, 115тасига муддат белгиланиб назоратга олинди.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар