Ангрен ва Оҳангарон шаҳарларида Тошкент вилояти 4-сектори, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Қурбоновнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.
Оммавий сайёр қабулда мазкур шаҳарлар сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот масъуллари, шаҳар фуқаролари иштирок этди. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси маълум қилди.
Қабулда 100 дан фуқаронинг мурожаати тингланиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, Оҳангарон шаҳрида истиқомат қилувчи 2-гуруҳ ногирони Васила Нурумбетовага 2 хонали уй, яъни Оҳангарон шаҳар Янгилик маҳалласи ҳудудидаги 1-уйнинг 7-хонадони берилди. Сайёр қабул доирасида масъуллар В.Нурумбетованинг янги хонадонида бўлиб, хонадон соҳибасининг фарзандларига янги китоблар тўпламини совға қилди.
– Айни пайтдаги қувончимни сўз билан ифодалаб беролмайман, – дейди В.Нурумбетова. – Шу пайтгача битта уйда 3 та оила истиқомат қилар эдик. Шу боисдан яшаш шароитимиз ҳам анча қийин эди. Ушбу замонавий хонадонда ҳамма қулайликлар борлигини кўриб, кўзларимга ёш келди. Жуда ҳам қаттиқ ҳаяжондаман. Назаримда худдики туш кўраётгандекман. Агар бу ростдан туш бўлса, мени уйғотмасликларини истардим.
Мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоси ушалгани учунгина уларга тушдек туюлаётган эҳтиёжманд аҳолининг орзусини рўёбга чиқаришга замин яратмоқда.
Сайёр қабулда шунингдек, Ангрен туманида истиқомат қилувчи уй-жойга эҳтиёжманд 3 фуқаро ҳам уй билан таъминланди. Хусусан, Малика Маҳмудовага Тараққиёт маҳалласи ҳудудида жойлашган 20-уйнинг 22-хонадони, 2-гуруҳ ногирони Саида Бекматовага Карвон маҳалласидаги 2-уйнинг 10-хонадони ва яна бир 2-гуруҳ ногирони Гулноза Жумабоевага Оҳангарон тумани ҳудудидаги 8-уйнинг 2-хонадони калити тантанали равишда топширилди.
А.Худойқулов, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |