Олий суд раисининг ўринбосари Х.Ёдгоров Андижон вилоятининг бир қатор ҳудудларида бўлиб, ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан учрашди.
Олий суд Матбуот хизматининг маълум қилишича, дастлаб, Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида ташкил этилган учрашувда нотинч оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган эр-хотинлар билан суҳбатлашди, уларни яраштириш чоралари кўрилди.
Натижада ўнга яқин оила ажрашиш фикридан қайтиб, яраштирилди.
Андижон шаҳар Халқ қабулхонасида ташкил этилган сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосари ва Олий суд судьялари фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди.
Шу куни Х.Ёдгоров халқ депутатлари Пахтаобод тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида сўзга чиқиб, туманда оилавий ажримларнинг мавжудлиги, вилоятда никоҳни бекор қилиш билан боғлиқ ишларнинг судларда кўрилиши, оилавий ажримларга сабаб бўлаётган омиллар ҳақида фикр билдирди.
Бу масалаларда суд идоралари, туман ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла, яраштирув комиссиялар фаолиятидаги камчиликлар таҳлил қилинди.
Х.Ёдгоров Бўз тумани ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда оилавий ажримлар билан боғлиқ муҳокамаларда ўз муносабатини билдирди. Оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда жамоат ташкилотларининг ўрни ва олдинда турган вазифалар хусусида таклифларини билдириб ўтди.
Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоровнинг жойларда аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.
ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |