Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида 4-сектор раҳбари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи А.Қурбонов сайёр қабул ўтказди.
Оммавий сайёр қабулда Янгийўл шаҳар сектор раҳбарлари, тегишли ташкилот масъуллари, шаҳар фуқаролари иштирок этди. Бу ҳақда вилоят давлат солиқ бошқармасининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси маълум қилди.
Қабулда фуқароларнинг уй-жой, йўл-транспорт, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, коммунал хизмат каби йўналишларга оид 80 га яқин мурожаати тингланиб, аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Хусусан, Наврўз маҳалласи бир гуруҳ фаолларининг маҳалла ҳудудидаги мутлақо талабга жавоб бермайдиган ички йўлларни таъмирлаш юзасидан билдирган мурожаати шу жойнинг ўзида ҳал этилди. Маҳалланинг мазкур ички йўлларни таъмирлаш бўйича тегишли ташкилот масъулларига вазифа юкланиб, ижроси назоратга олинди.
– Уйингнинг таъмир ҳолати тўкилиб турса ва уни тўғрилашга имконинг бўлмаса, қўни-қўшни, маҳалла-кўй орасида хижолат бўлар экансан, – дейди Райҳон кўчаси 11-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Т.Тошматова. – Юртимизда раҳбарларнинг хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилгани яхши иш бўлди. Шу асосда уйимизга солиқ сектори вакиллари келиб, муаммоимизни ўрганишди ва яқиндагина уйимизни таъмирлаб берди.
Ушбу хайрли иш учун раҳбарларимизга миннатдорчилик билдириш мақсадида қабулга келдим.
Сайёр қабулда ижроси маълум вақт талаб этадиган мурожаатлар бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.
Вилоят сектор раҳбарларининг жойлардаги сайёр қабуллари белгиланган режа-жадваллар асосида давом этмоқда.
А.ХУДОЙҚУЛОВ, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |