2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
МИБ директори Тошкентда сайёр қабул ўтказди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори Ботир Қудратхўжаев 10 май куни Бюронинг Миробод туман бўлимида пойтахтнинг Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Миробод, Сергели ва Чилонзор, 11 май куни эса Юнусобод туман бўлимида Шайхонтоҳур, Юнусобод, Учтепа, Яккасарой ва Олмазор туманлари аҳолиси учун сайёр қабулларни ўтказди.

Ушбу қабул кунларида юздан зиёд фуқаро ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди. Мурожаатлар бўйича фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Хусусан, Яккасарой туманида яшовчи фуқаро Г. Худоёрованинг хонадонига ҳисоблаш ускунасини қўйдиришда амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда фуқаро М.Йўлдошеванинг қарздорлигини қоплаш масалаларига оид мурожаатлари ҳамкор идоралар билан тегишли тартибда ёрдам кўрсатиш орқали ҳал этиш учун назоратга олинган.

Маълумот ўрнида: МИБ директорининг сайёр қабуллари ҳозирда Тошкент вилояти ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар