2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Сайёр қабулда 9 нафар фуқаро муддатидан олдин озодликка чиқарилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суд раисининг ўринбосари Х. Ёдгоров ва Олий суд судьялари Жиззах вилояти аҳолиси билан очиқ мулоқот ўтказди.

Судьялар томонидан дастлаб Жиззах шаҳар транспорт алоқа коллежида, сўнгра Фориш туман мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабуллар ташкил этилди. Бу ҳақда Олий суд Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Сайёр қабулларда жами 104 та мурожаат қабул қилиниб, шундан жиноят ишлари юзасидан 65 нафар, фуқаролик ишлари юзасидан 26 нафар, иқтисодий ишлар бўйича 11 нафар ҳамда маъмурий ишлар бўйича 2 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилди. Бундан ташқари, қабул давомида ҳокимлик, прокуратура, ички ишлар органлари ва Мажбурий ижро бюросига тааллуқли 4 та мурожаат хам келиб тушди.

Қабуллар натижаларига кўра, 61 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 39 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 5 та назорат тартибидаги шикоятлар Олий судда ўрганиш учун қабул қилинди.

Қаноатлантирилган 61 та мурожаатлар бўйича 38 нафар фуқаро тайинланган жазодан шартли озод этилди. 9 нафар фуқаро жазони ижро этиш муассасасидан муддатидан олдин озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди. Шунингдек, 2 нафар фуқаронинг судланганлик ҳолати олиб ташланди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар