Бешариқ тумани Фарғона вилоятининг чекка туманларидан бири. Туман аҳолиси янгиланишлар, ислоҳотлар билан ҳамқадам, ҳамфикр қадам ташламоқда. Олиб борилган тизимли чора-тадбирлар, ҳаётбахш ислоҳотлар натижасида аҳоли турмуш даражасида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Тадбиркорлар сафи кенгайяпти. Лекин ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам йўқ эмас.
3-сектор раҳбари – вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Раҳматжон Маматов иштирокида ўтказилган сайёр қабулларда туман аҳолисидан тушган 100 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди. Келиб тушган мурожаатларнинг кўп қисми шу жойнинг ўзида мутасаддилар билан бирга ҳал этилди.
Фото: Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати
Сайёр қабул жараёнида 54 нафар фуқаро малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди, 10 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. 32 та мурожаатни бартараф этишда қўшимча вақт талаб этилиши сабабли аниқ муддат белгиланиб, тегишли корхона ва ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди ҳамда вилоят ИИБ томонидан алоҳида назоратга олинди.
Шунингдек, қабул доирасида Президентимизнинг ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та ташаббуси асосида туманда амалга оширилаётган ишларни акс эттирувчи кўргазмалар ҳам намойиш қилинди. Кўргазмани томоша қилган меҳмонлар ўзаро тажриба алмашиб, жойларда мана шундай ташаббусларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олдилар.
Фото: Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати
Фото: Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати
Тошлоқ туманида ўтказилган сайёр қабулда 103 нафар фуқароларнинг турли хилдаги масалалар бўйича мурожаатлари эшитилди. Сайёр қабул иштирокчиларининг 52 нафари тиббий кўрикдан ўтказилди, 8 нафари ишга жойлаштирилди ва 21 нафарига жамоат ишларига йўлланма берилди.
Бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |