Фарғона вилоятида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини юксалтириш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Биргина жорий йилда соҳадаги мақсад ҳамда вазифаларни бажариш учун барча манбалар ҳисобидан 186,6 миллиард сўм ва 26,7 миллион АҚШ доллари йўналтирилиши кўзда тутилган.
Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, халқимиз турмуш фаровонлигини янада юксалтириш йўлида замонавий шароит яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашида, эртанги кунга ишончи янада ортишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳам инсон омилига бўлган эътибор мужассам. Шаҳар ва туманларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Айни кунларда Инвестиция дастури асосида вилоятда 14 та, “Обод қишлоқ” дастурига кўра 31 та тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Соҳадаги муаммоларни амалий ҳал этиш ишларига ҳам муҳим эътибор қаратилмоқда.
Республика ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда тиббиёт муассасаларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасидаги фаолияти ўрганилиб, таҳлил қилинганда айрим муаммолар ўртага ташланди. Соҳада кўрилаётган чораларга қарамай, умумий касалланиш кўрсаткичлари орасида қон ва қон яратувчи, нафас олиш аъзолари ҳамда ошқозон-ичак касалликлари кўрсаткичлари юқорилигича қолмоқда. Шу билан бирга, тизимдаги мавжуд тиббий техника ва асбоб-ускуналарни янгилаш зарурати мавжудлиги аниқланди. Уларнинг қарийб 40 фоизи маънан эскиргани, 2,4 фоизи яроқсиз экани маълум бўлди. Бу каби муаммоларни амалий ҳал этиш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ижроси тўлиқ таъминланмоқда.
Қува туман аҳолиси 252 мингдан зиёд бўлиб, уларга 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 5 та қишлоқ врачлик пункти, кўп тармоқли поликлиника ва марказий шифохона хизмат кўрсатиб келмоқда. Ўтган йилда 81, 83, 79-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаларида қурилиш ишлари олиб борилиб, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун барча шароитлар яратилди. Қишлоқ аҳолисининг малакали шифокор маслаҳатини олиш учун туман ёки вилоят марказига қатнагани ҳам ҳақиқат. Бугун эса бунга ҳожат қолмади. Оилавий поликлиникаларда умумий амалиёт шифокори ва ўрта тиббиёт ходимларидан ташқари, жарроҳ, педиатр, акушер-гинеколог, стоматолог, ультратовуш текшируви мутахассиси каби тор мутахассислар фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, ҳар бир поликлиника таркибидаги ижтимоий дорихона ва тез тиббий ёрдам хизмати биринчи ёрдам учун ишлатиладиган дори воситалари билан тўлиқ таъминланди.
– Бугунги кунда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларни ҳар бир юртдошимиз ўз ҳаёти мисолида ҳис этмоқда, – дейди Қува тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Алишер Сотволдиев. – Энг чекка ҳудудда ҳам тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш, патронаж хизматини такомиллаштириш, ҳар бир оилага кириб бориш ва саломатлигидан хабардор бўлиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишга муҳим эътибор қаратмоқдамиз. Айниқса, тиббиёт соҳаси учун ажратилган маблағларнинг кўпайгани иш сифати ва самарадорлигини яхшиланишига хизмат қилмоқда. Айни кунларда 8 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига кўп тармоқли марказий поликлиника бунёд этилмоқда. Бир қатор тиббиёт муассасаларимизда реконструкция ишлари бажарилмоқда.
Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий маданиятни юксалтириш каби ишлар ҳам доимий эътиборда. Ҳозирга қадар 25 минг нафарга яқин туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Патронаж ҳамширалар ҳар бир оила билан иш олиб бормоқда. Амалга оширилаётган тарғибот ишлари натижасида аҳолининг ўз саломатлигига эътибори кучайди.
Қақир қишлоғидаги 81-қишлоқ оилавий поликлиникаси 19 мингдан зиёд аҳолига янгича мезонлар асосида хизмат кўрсатмоқда. Айниқса, кундузги шифохона, физиотерапия ва тиш даволаш хизматлари, тез тиббий ёрдам шохобчаси фаолиятидан аҳоли мамнун.
– Турли касалликларнинг олдини олиш фаолиятимизнинг асосий йўналишидир, – дейди поликлиника бош шифокори Адҳамжон Роҳибжонов. – Шифокор ва патронаж ҳамширалар ўзларига бириктирилган ҳудудлардаги оилалар тиббий-ижтимоий ҳолатини ўрганмоқда. Айни кунларда 5 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.
Ҳа, бу каби эзгу ишлар халқимиз саломатлигини янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Маъсуджон СУЛАЙМОНОВ, Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |