2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Бўка туманида Бешта ташаббусни жорий қилиш бўйича платформа яратилди​

Давлатимиз раҳбари илгари сурган Бешта ташаббус доирасида Бўка тумани марказида Маданият ва маърифат экопарки барпо этилди. Президентимиз ушбу истироҳат боғига ташриф буюриб, ёшлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Бу ерда Бешта ташаббуснинг барчаси мужассамлашган. Замонавий кутубхона ҳамда китоб ўқиш учун сокин жойлар, компьютер ўйинлари учун майдонлар, Wi-Fi ҳудудлари ташкил этилган. Ёпиқ амфитеатр, кафелар қурилган. Универсал спорт майдонида воркаут ва бадантарбия, мини футбол, бадминтон, стол тенниси ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиш учун кенг шароит яратилган. Велосипед, самокат, скейтборд ва роликлар ижараси ҳам йўлга қўйилган. Мажмуа ҳар ойда ўртача 6 минг нафар йигит-қизни жалб қилиши мумкин.

Шавкат Мирзиёев боғдаги кутубхонани кириб кўрди.

- Ҳудудларга китоб етказиб бериш яхши. Лекин уларни ўқиш, ўқитиш етарли даражада эмас. Болаларимизни боғча ёшидан, бошланғич синфлардан кичик-кичик китобларга ўргатиш, шу орқали уларни китобсевар этиб улғайтириш зарур. Шундагина жамиятимизда китобхонлик муҳити шаклланади, бошқалар ҳам китоб ўқишга қайтади, - деди давлатимиз раҳбари.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси билан ҳамкорликда илмий ёндашувлар асосида китоб ўқитиш методикаси ҳамда қайси ёшда қандай асарларни ўқиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланди. Боғда бутун йил давомида ранг-баранг маданий тадбирлар ва маҳаллалараро мусобақалар ўтказиш, ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар