2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Янги автобус йўналишлари йўлга қўйилди

“Обод қишлоқ” дастури муваффақиятли амалга оширилаётган Мирзачўл туманида 10 та янги “ISUZI” русумли автобуснинг қатнови йўлга қўйилиб, йўловчиларга катта қулайлик яратди.

“Мирзачўл Сервис авто” масъулияти чекланган жамияти томонидан харид қилинган автобуслар шу пайтгача митти автобуслар ва енгил таксилар қатнаётган “Гагарин – Тошкент” йўналишида йўловчиларга арзон хизмат кўрсатиши билан қўшимча қулайлик бўлди. Шунингдек, “Гагарин – Жиззах” йўналишида қатновчи автобуслар сонининг кўпайиши туфайли қатновлар оралиғи анча қисқариб, йўловчилар манзилга тезроқ етмоқда.

“Гагарин – Пахтазор”, “Гагарин – Гулзор” каби ички йўналишларида автобус қатновлари йўлга қўйилиши қишлоқлар аҳолиси, айниқса, Пахтазор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун катта қулайлик яратди. Ҳозиргача бу йўналишларда автобус қатнамаслиги туфайли йўловчилар фақат енгил такси хизматидан фойдаланишга мажбур бўлаётган эди. 

– Янги автобусларни тижорат банкининг 2 миллиард 750 минг сўм кредит маблағидан фойдаланиб харид қилдик, – дейди “Мирзачўл Сервис авто” масъулияти чекланган жамияти” раҳбари Қаҳрамон Абдураҳмонов. – Ҳар бир автобусда икки нафар киши ишлаяпти. Янги автобуслар келтирилиши билан 20 та иш ўрни яратилди. Энг муҳими транспорт хизматидан фойдаланишда йўловчиларнинг танлаш имконияти, соҳада рақобат пайдо бўлди. 

Бундан аввалроқ Жиззах шаҳрини Фарғона водийси билан боғловчи ҳамда Ғаллаорол, Зомин, Фориш туманларида қишлоқларо янги автобус йўналишлари очилган эди. 

Тошқул БЕКНАЗАРОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар