2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
8 йилдан буён тозаланмай келинган зовур тозаланадиган бўлди

Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноевнинг навбатдаги сайёр қабули Бухоро туманида бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш, молия, қишлоқ хўжалик ва сув хўжалиги, халқ таълими бошқармалари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқа қатор ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.

Таъкидлаш керак, вилоят раҳбари сайёр қабулига қизиқиш ошиб бораётир. Буни бу галги тадбир иштирокчилари доираси Ромитан, Пешку, Шофиркон, Вобкент, Жондор, Ғиждувон туманлари ва Бухоро шаҳридан кўплаб фуқаролар ҳисобига кенгайгани ҳам тасдиқлайди.

 

Кишилар нафақат ўзларининг шахсий масалалари, айни пайтда, бевосита ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларни, уларнинг ечимига қаратилган таклиф ва ташаббусларини ҳам илгари сурди.

 

Бухоро тумани “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Кушхона қишлоғида 300 га яқин хонадон бўлиб, улар топадиган даромаднинг каттагина қисми томорқа хўжалиги билан боғлиқ. Афсуски, ҳудуддан ўтадиган зовур тўлақонли ишламаслиги сабаб, зах сатҳи кўтарилган. Оқибатда, экин майдонлари ҳосилдорлиги пасайиб кетибди. Мевали дарахт кўчатларининг қарийб ярми қуриб қолмоқда. Камол Қаҳҳоров айни шу масалада сайёр қабулга келди.

 

photo5240275643957095168.jpg

 

– Сизот суви сатҳини пасайтириш учун 8 йилдан буён тозаланмай келинган зовурни таъмирлаш зарур, – дейди қишлоқ вакили Камол ака. – Бу масалада туманнинг тегишли идораларига неча бор мурожаат қилганмиз. Ниҳоят, мутасаддилар жорий йил биринчи чорагида масала ҳал бўлишини ваъда беришди. Аммо аҳвол ўзгармади. Дардимизни тинглаган вилоят раҳбари сув хўжалиги масалалари билан шуғулланувчи ташкилотлар раҳбарларига зовурни яқин вақт мобайнида таъмирлаш, зах қочириш қувватини ошириш бўйича топшириқлар берди. Мурожаатимда, шунингдек, қишлоғимиз йўли таъмирталаб бўлиб қолгани ҳақида ҳам билдирган эдим. Асфальт ётқизиш масаласи имкон қадар йил охирига қадар ҳал бўлишини эшитиб, хурсанд бўлдик.

 

Тадбирга келган тумандаги Дўстлик МФЙ нинг Зарафшон кўчасида яшовчи Раззоқ Рўзиев ҳам ўз хурсандчилигини журналистлар билан баҳам кўрди.

 

– Бундан 40 йил илгари кўчамизда ўрнатилган электр узатиш линиялари трассасидаги симёғочлар эскириб, яровсиз ҳолга келиб қолган эди, – дейди у. – Гоҳида шамол қаттиқ эсганида симлар бир-бирига тегиб, чақнар эди. Йил бошида тасдиқланган дастурда режада кўрсатилмаган симёғоч устунларни темир-бетонлиларга алмаштириш учун эса электр таъминоти корхонасининг молиявий аҳволи чеклангани имкон бермасди. Сайёр қабулда вилоят ҳокими кўп йиллик муаммони ҳал этиш учун яқин кунларда вилоят бюджети ҳисобидан 80 миллион сўм маблағ ажратилишини билдирди.

 

Бухоро вилоятида бир неча нодавлат таълим муассасаси бўлиб, улар ижарага олинган биноларда фаолият кўрсатмоқда. Лойиҳа ташаббускори Умид Икромов 300 ўринли хусусий мактабни эса янгидан бунёд этади. У ушбу таълим муассасасининг лойиҳасини вилоят ҳокимига тақдим қиларкан, қурилиш учун Бухоро шаҳридан ер ажратишни илтимос қилди. Тадбиркор ташаббуси маъқулланди. Вилоят қурилиш ва архитектура ҳамда кадастр бошқармалари раҳбарлари масалани ўрганиб чиқиб, ҳал этиладиган бўлди.

 

photo5240275643957095170.jpg

 

Сайёр қабулда газ таъминоти, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик, давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилиши, моддий ёрдам, меҳнат бандлиги, уй-жой, йўлларни таъмирлаш каби ўнлаб долзарб муаммолар юзасидан 290 га яқин мурожаатлар расмийлаштирилди. Жумладан, шахсан вилоят раҳбари томонидан 83 фуқаро қабул қилинди. Мурожаатларнинг 30 фоизга яқини ҳал этилди ёки ечимини топиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди. Албатта, қайд этилган муаммоларнинг бартараф этилиши назоратга олинади.

 

Таъкидлаш жоиз, сайёр қабул доирасида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил қилинди. 32 ташкилот ва корхона томонидан 285 бўш иш ўрни таклиф этилган тадбирда 12 фуқарога ишга жойлашиш бўйича йўлланма берилди. Шунингдек, қабул давомида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ҳам ўтказилди. Унга 90 нафарга яқин киши мурожаат қилди. Саломатлигида муаммолар бўлган фуқароларга вилоят ва республика шифохоналарига даволаниш тавсия этилди ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатилади.

 

Эркин ЁДГОРОВ, ЎзА

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар