2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси
Самарқандда 15 нафар маҳкум муддатидан олдин озод этилди

29 июнь куни Ўзбекистон Олий суди раиси ўринбосари Х.Ёдгоров бошчилигида Паяриқ ва Каттақўрғон туманида сайёр қабуллар ўтказилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Сайёр қабулларда аҳолининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларга оид мурожаатлари тингланди.

Жами 74 нафар фуқаро қабул қилинди. Улардан 13 тасининг аризаси назорат тартибида ўрганиб чиқиш учун ҳамда 2 та ариза жиноят ишлари бўйича вилоят судида ўрганиш учун қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 70 таси судга оид, 3 таси Мажбурий ижро бюроси фаолияти бўйича ва 1 таси Каттақўрғон туман ички ишлар идоралари фаолиятига тегишли бўлиб, ушбу 4 та мурожаат бўйича фуқароларга ҳуқуқи тушунтирилди.

Сайёр қабулларда 41 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди. Шундан 18 таси жойида ҳал этилди, 17 та шахс тайинланган жазодан шартли озод қилинди. 15 та мурожаат ўрганиш учун қабул қилинди.

Процессуал қонун талабларидан келиб чиқиб, қабулларда сайёр суд мажлисларига ҳам эътибор қаратилди.

Суд мажлисларда 103 нафар маҳкум ва судланувчиларга нисбатан ишлар кўрилиб, шундан 15 нафар маҳкум жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб оиласи бағрига қайтарилди, шунингдек, ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ва синов муддатини ўтаётган 88 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилди.

Ҳал этилган мурожаатлар

Мурожаат таснифиЮбориш усулиКелиб тушган санаКўриб чиқилган санаҲудуд
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратишПрезидент почтаси6 Май 202418 Сентябрь 2024Навоий вилояти
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуришИшонч телефони17 Ноябрь 202327 Февраль 2024Тошкент вилояти
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозиликВеб-сайт14 Февраль 202420 Февраль 2024Жиззах вилояти
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасиВеб-сайт13 Февраль 202427 Февраль 2024Сурхондарё вилояти
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИВеб-сайт29 Апрель 20242 Май 2024Тошкент вилояти

Фойдали ресурслар