Ҳаёт қувонч ва ташвишлардан иборат. Шунинг учун ҳам халқимиз “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил”, деб бекорга айтмаган.
Нукус шаҳрида яшовчи Қалбика Бисенованинг ҳаётида учраган ташвишлар, айримларнинг ишга бўлган бефарқ муносабати, ўринсиз қоғозбозлик оқибатидаги оворагарчилик... Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонаси ходимларининг амалий ёрдами билан бу фуқаронинг бу каби барча ташвишлари ижобий ҳал этилди.
Гап шундаки, Қалбика Бисенованинг қизи Ойгул 2002 йил 6 сентябрда фарзанд кўради. Яхши ният ва катта умидлар билан неварага Гулдона деб исм қўйишади.
Орадан бир йилча вақт ўтиб иккинчи невара дунёга келади. Ёш жиҳатдан бир-бирига яқин туғилган икки фарзандни парваришлашда енгиллик бўлиши учун Қалбика Бисенова Ойгулнинг розилиги билан катта неварани ўз бағрига олади. Невара ҳам вақт ўтган сари севимли бувижонига ҳақиқий онаси каби меҳр қўя бошлади.
Йиллар ўтди. Ойгул оиласи билан Қозоғистон Республикасининг Оқтов шаҳрига кўчиб ўтди. Қалбика Бисенова эса невараси Гулдона билан Нукус шаҳрида яшаб қолди. Бола улғайган сари унинг ширин ташвишлари ҳам орта бошлайди.
Энди Қалбика Бисенова вояга етган неварасига фуқаролик паспортини олиш вақти келди. Бунинг учун эса, туғилганлиги ҳақидаги далолатномани ўзгартиришга тўғри келди.
Шу орада куёви Бауржон Айтжонов билан қизи Ойгул Бисенова Қалбика опага неварасини фарзандликка олишини таклиф этди. Бу ҳақида нотариус томонидан тасдиқланган ишонч хатини ҳам жўнатди. Зарур ҳужжатларни тўлдириб, неварасини фарзандликка олиш бўйича фуқаролик ишлар бўйича Нукус туманлараро судига ариза берди. Унинг аризаси қаноатлантирилиб, 2019 йил 25 март куни суд қарори чиқди. Аммо туғилганлиги ҳақидаги далолатноманинг “отаси” деган графани ёзиш анча муаммога олиб келди. Суд Нукус шаҳар ФҲДЁ бўлимига, бўлим эса уни судга юборди. Ҳаттоки, улар “отаси” деган графани ёзиш учун, куёвинг билан никоҳдан ўтишингиз керак, деган сўзларни ҳам айтди. Хуллас, неварасини фарзандликка олишда мана шундай қийинчиликларни бошдан кечиришига тўғри келди.
Охир-оқибат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Халқ қабулхонасига ариза билан мурожаат этишга тўғри келди. Халқ қабулхонаси раҳбари Азат Сейтанов, унинг мутахассислари опани яхши кутиб олишди. Уларнинг ёрдамида Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича судига кассация тарзида ариза ёзди. Унинг аризаси судлов коллегиясида раҳбарлик қилувчи С. Каипназарова, коллегия аъзолари А. Аяпов ҳамда А.Керимбоевлардан иборат таркибда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 151-моддаси 1- ва 2-бўлимларида фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва фақат уларнинг манфаатларини кўзлаб йўл қўйилади. Фарзандликка олиш болани фарзандликка олишни истаган шахсларнинг (шахснинг) аризасига кўра, васийлик ва ҳомийлик органларининг фарзандликка олишнинг асослилиги ва фарзандликка олинаётган бола манфаатларига тўғри келиши ҳақидаги хулосаси ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан амалга оширилади.
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ишлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал Кодексида назарда тутилган қоидалар бўйича алоҳида иш юритиш тартибида, фарзандликка олувчилар (олувчи), васийлик ва ҳомийлик органлари вакиллари, шунингдек прокурор иштирокида суд томонидан кўриб чиқилади. Ака-укалар ва опа-сингилларни турли шахслар томонидан фарзандликка олишга йўл қўйилмайди, фарзандликка олиш болаларнинг манфаатларига мувофиқ келган ҳоллар бундан мустасно дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал Кодексининг 303 моддаси 1- ва 2-бўлимларида суд фарзандликка олиш тўғрисидаги ишни мазмунан кўриб чиқиб, фарзандликка олиш ҳақидаги аризани қаноатлантириш тўғрисида ёхуд уни қаноатлантиришни бутунлай ёки қисман рад этиш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаради.
Фарзандликка олиш тўғрисидаги ариза қаноатлантирилган тақдирда, суднинг ҳал қилув қарорида фарзандликка олинган боланинг туғилганлигини қайд этиш дафтарига ўзгартиришлар к
иритиш учун зарур бўлган фарзандликка олинган ва фарзандликка олувчилар (олувчи) ҳақидаги барча маълумотлар кўрсатилади.
Бола битта шахс томонидан фарзандликка олинаётганда унинг манфаатларини кўзлаб, агар фарзандликка олувчи эркак бўлса, онасининг хоҳишига кўра ёки агар фарзандликка олувчи аёл бўлса, отасининг хоҳишига кўра, шунингдек агар фарзандликка олинаётган боланинг отаси ёки онаси вафот этган бўлса, вафот этган ота ёки она ота-онасининг (буванинг ёки бувининг) илтимосига кўра суднинг фарзандликка олиш тўғрисидаги қарорида фарзандликка олинган боланинг отаси ёки онаси билан ёхуд вафот этган отасининг ёки онасининг қариндошлари билан ҳуқуқий муносабатлари сақланиб қолиши кўрсатиб ўтилади.
Биринчи инстанция суди томонидан ариза берувчи Қ.Бисенованинг аризасини қаноатлантириш ҳақида тўғри ечимга келинган. Аммо 2002 йил 6 сентябрь куни туғилган Гулдона Исакованинг туғилганлиги тўғрисидаги далолатноманинг ёзувига фарзандликка олинаётган боланинг фамилиясини, исмини, отасининг исмини, “Отаси” деган графага қайси фамилияни ёзиш кераклигини кўрсатмасдан хатоликка йўл қўйилган деб ҳисоблайди коллегия. Шунинг учун ҳам, коллегия биринчи инстанция судининг қарорига 2002 йил 6 сентябрь куни туғилган Исакова Гулдона Бауржановнанинг туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома ёзувига унинг фамилиясини “Бисенова Гулдона Тулегеновна” деб, “отаси” деган графани “Бисенов Тулеген” деб ўзгартиш киритишни лозим топди.
Шундай қилиб онанинг набирасини фарзандликка олишдаги оворагарчилигига чек қўйилди. Суд қарори бўйича қайта ёзилган туғилганлиги тўғрисидаги далолатнома билан невараси эмас, эндиликда қизи бўлмиш Гулдонага яқинда Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспортини ҳам олди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА
Мурожаат таснифи | Юбориш усули | Келиб тушган сана | Кўриб чиқилган сана | Ҳудуд |
---|---|---|---|---|
Бузилган уй-жой, олиб қўйилган ер майдони ўрнига ер майдони, уй-жой ва компенсация ажратиш | Президент почтаси | 6 Май 2024 | 18 Сентябрь 2024 | Навоий вилояти |
Янги мактаб ташкил этиш, мактабга қўшимча иншоотлар қуриш | Ишонч телефони | 17 Ноябрь 2023 | 27 Февраль 2024 | Тошкент вилояти |
Суриштирув, терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларидан норозилик | Веб-сайт | 14 Февраль 2024 | 20 Февраль 2024 | Жиззах вилояти |
Жамоат тартиби муҳофазаси ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси | Веб-сайт | 13 Февраль 2024 | 27 Февраль 2024 | Сурхондарё вилояти |
Пенсия ёки нафақа тўлови ТЎХТАТИЛГАНЛИГИ | Веб-сайт | 29 Апрель 2024 | 2 Май 2024 | Тошкент вилояти |